“Google”нинг болаларга совғаси

Google компанияси Youtube видеохостингининг махсус талқини устида иш олиб бормоқда. Улар янги видеохостингни 10 ёшгача бўлган болалар учун яратишмоқчи.

Youtube’нинг болалар талқини қандай кўринишида бўлиши номаълум. Аммо, айрим маълумотларга кўра, у алоҳида илова сифатида ёки ёпиқ канал кўринишида бўлади. Ота-оналар эса болаларининг нима кўраётганини назорат қилишлари мумкин бўлади. Катталар учун мўлжалланган видео ва изоҳлар ўчириб ташланади. Сайтда реклама бўлиш ёки бўлмаслиги ҳозирча номаълум.

Ҳозирда Youtubeда “ота-она назорати” функцияси мавжуд. Бу функция таъқиқланган видеоларни кўрсатмайди ва Google қидирув тизимида автомат тарзда хавфсиз режимга туширади.

Яна ўқинг:  Астма (зиққинафас) ва аллергиянинг яна бир сабаби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: