Қаторда норинг бўлсин

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пауэрлифтинг бўйича ўтказилаётган паралимпиячилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Фарҳод Умрзоқов жаҳон рекордини ўрнатди.

Дунёнинг олтмишга яқин давлатидан 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этган нуфузли мусобақанинг вазни 72 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Ф.Умрзоқов уч уриниш якунларига кўра, 110 килограмм оғирликдаги тошни ўзига бўйсундириб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали ва жорий йил Инчеон шаҳри (Жанубий Корея)да ўтказиладиган Параосиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатида уч уринишдан сўнг ғолиб ва совриндорлар аниқлангач, қоида бўйича спортчи амалдаги жаҳон рекордини янгилаш учун тўртинчи уринишни ҳам амалга ошириши мумкин. Фарҳод ушбу имкониятдан самарали фойдаланиб, тўртинчи уринишда 116 килограмм натижа билан жаҳон рекордини янгилади.

Яна ўқинг:  BIZ BILMAGAN G`AROYIBOTLAR

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: