Kulgu shifoxonasi (2014/10)
Пештоқида “Кўнгил сирингизни гул орқали изҳор этинг!” деб ёзиб қўйилган гул дўконига бир йигит кирибди.
– Менга бир дона атиргул беринг, – дебди сотувчига.
– Атига биттами?
– Ҳа. Мен жуда камгапман!
* * *
Эр хотинига деди;
– Эсингдами, ўтган йили тилла соатингни йўқотгандинг. Бугун шкафни очиб эски курткангнинг чўнтагини қарасам…
– Вой соатимни топдингизми?!
– Йўқ, тахминимча, соатинг тушиб кетган тешикни топдим.
* * *
Хотин эрига сиҳатгоҳдан телефон қилмоқда.
– Бу ерда бир ой дам олиб ярим вазнимни йўқотдим. 100 килодан 50 килога тушдим. Яна қолсам майлими?
– Яна бир ой қолақол…
* * *
– Кўзингизга қараб юрсангиз бўлмайдими, – деди машинасида пиёдани уриб юбораёзган танноз аёл. – Мен жуда эҳтиёткор ҳайдовчиман. 10 йилдан буён машина ҳайдайман.
– У ҳолда менга сизнинг ҳеч қанақа эътирозингиз бўлиши мумкин эмас. Мен қирқ беш йилдан буён пиёда юраман.