Буюк шоирга эҳтиром

Буюк аждодларимизнинг бизга қолдирган бой меросини ўқиб-ўрганиш, уларни асраб-авайлаб келгуси авлодларга бус-бутунлигича етказиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Тошкент Матбаа-ноширлик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган байрам кечасида ҳам шу хусусида сўз борди. Бобурнинг шоҳ асари – “Бобурнома”нинг яратилиш тарихи, ундаги бой манба ҳақидаги маълумот ўқувчилар билимини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда коллеж ўқувчилари шоир ғазалларидан наъмуналар ўқиб, саҳна кўринишлари намойиш этишди. Шунингдек, Тошкент давлат маданият ва санъат институти талабаларининг ижро этган куй ва қўшиқлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Наргиза МАТРИЗАЕВА,

коллеж ўқитувчиси

Яна ўқинг:  ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗНИНГ ЙИРИК ҒАЛАБАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: