Организмимизни совуққа мослаштирамиз

Қишнинг сўнгги ойида ҳавонинг кескин совуб кетиши туфайли шифокорлар организмни совуққа мослаштириш юзасидан бир нечта тавсиялар беришди.

Ҳаво ҳароратининг кескин совуб кетиши биринчи ўринда катта ёшли инсонларга ҳамда сурункали касаллик билан оғриган, асосан юрак-қонтомир касаллигига чалинган беморларга қаттиқроқ таъсир қилади.

Шу сабабдан сурункали касаллиги бор беморлар ҳамда ёши катта инсонларга биринчи навбатда гриппга қарши эмланишни тавсия қилишмоқда.

Совуқ хаводаги яна бир муаммо бу шубҳасиз кам ҳаракатлиликдир. Ҳавонинг совуқлиги туфайли инсонлар иложи борича кўчага чиқмасликка интиладилар. Бу эса тоза ҳаво айланмаслиги ва ҳаракат камлиги оқибатида касалликларнинг оғирлашишига сабаб бўлади.

Шу сабабдан шифокорлар ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан ҳар куни камида 40 дақиқа давомида тоза ҳавода сайр қилишни маслаҳат беришмоқда. Бу ўз навбатида организмнинг жисмоний ҳолатининг меъёрида бўлиши ва иммунитетнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Ларингит, фарингит ва шу каби бошқа касалликлар билан оғриган беморларга эса иложи борича иссиқроқ кийиниш тавсия этилади. Чунки уларда бурун-томоқ йўлларининг шамоллашига мойиллик кучли бўлади.

Остеохондроз билан оғриган беморлар эса иложи борича оғир кийимлардан воз кечишлари лозим. (масалан табиий матодан тайёрланган либослар анчайин оғир бўлади). Чунки кийим қанчалик оғир бўлса, у умуртқа поғонасининг бўйин-кўкрак ва бел қисмларига қўшимча оғирлик туширади.

Ана шу омилларни ҳисобга олсангиз қишнинг изғирини сизга зарар етказилмайди.

Ф.ТОЛИПОВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  НАЖОТКОРЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: