Сифатли таълим тараққиёт гарови

Ёшлар ижод саройида “Таълим ва мутахассислик” X халқаро кўргазмаси бошланди.

Истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги қонунлар ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларга жаҳон андозалари даражасида билим бериш, ўз қизиқиши ва интилишига мос тарзда касб-ҳунар эгаллашга яқиндан кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва бошқа қатор идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ота-оналар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ва хорижий дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Мазкур анъанавий халқаро тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқиш ва иштиёқини янада кучайтириш, уларни таълим соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий тараққиётида муҳим ўринга эга бўлган мутахассисликлар ва касблар тўғрисида тўлиқ маълумот беришдан иборатдир.

Кўргазмада мамлакатимиз олий ўқув юртлари, хорижий университетларнинг юртимиздаги филиаллари, ўқув марказлари, ижодий студиялар фаолияти билан атрофлича танишиш имконияти яратилган. “Таълим” бўлимида олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, олий таълимдан кейинги таълим, хусусий мактаблар ва болалар боғчалари, тил ўрганиш марказлари, ижодий клублар, студиялар фаолияти ҳақида маълумот олиш мумкин. “Мутахассислик” бўлимида бизнес-таълим, чет элда ўқиш, хорижда тренинглар, таълим ва малака ошириш, масофавий таълим, малака ошириш институтлари, касбга йўналтириш ва аҳоли бандлиги марказлари фаолияти ҳақидаги стендлар ўрин олган.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Организмимизни совуққа мослаштирамиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: