ХАБАРЛАР, ЯНГИЛИКЛАР, ВОҚЕАЛАР (2012-37)

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга 11 сентябрь куни Оқсаройда Қирғиз Республикаси, Туркманистон, Руминия ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги янги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган – Эмилбек Узакбаев, Шири Шириев, Ромео Станчу ва Жорж Эдгар ишонч ёрлиқларини топширди.

  • Ўзбекистон Республикасининг “Мардлик” орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни, мазкур орден тўғрисидаги низом ва унинг тавсифи матбуотда эълон қилинди.

  • Пойтахтимизда “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конференция иш бошлади. Ушбу анжуманда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда молия муассасалари раҳбарлари, ўнлаб мамлакатлардан давлат ва жамоат арбоблари, ишбилармонлар, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.

  • Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида “Тижорат банкларида молиявий ҳисоботлар ва аудитни халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш” мавзуида амалий семинар ташкил этилди.

  • Самарқанд тиббиёт институтида “Болалар жарроҳлиги, урология, анестезиология – реаниматология ва неантологияда янги технологиялар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу анжуманда мамлакатимиз олимлари ҳамда Европанинг ўндан ортиқ давлатларидан келган юзга яқин соҳа мутахассислари қатнашди.
Яна ўқинг:  ХАЛҚАРО ТАОМЛАР ФЕСТИВАЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: