Дунё ва саломатлик (2014/5)

АНОР КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

ХХ ва XXI асрнинг жиддий муаммоси дея эътироф этилган саратон (рак) касаллиги ҳозирги кунда ҳам жаҳон тиббиётининг ҳал қилиниши лозим бўлган энг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Шу сабабдан сўнгги ўн йил давомида ана шу муаммо ечими йўлида кўплаб изланишлар амалга оширилди. Муолажалар фойдали бўлиш билан бирга анчайин қимматлигини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Огайо университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида анорни доимий равишда истеъмол қилиш кўкрак бези саратони хавфини сезиларли равишда камайтириши аниқланди. Олимларнинг фикрича анор доначалари инсон организмида саратон ҳужайраларининг кўпайишига сабаб бўладиган эстроген гормонининг меъёридан ортиқ ишлаб чиқарилишига чек қўйиш хусусиятига эга. Айрим сабаб ва касалликлар туфайли организмда эстроген гормони ортиб кетади ва бу саратон касаллигига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари анор шарбати анемия (камқонлик)да, очлик ҳиссини енгиш ва вазнни бир меъёрда ушлаб туришда ҳам жуда фойдалидир.

КЎК ЧОЙ БОЛАЛАР САРАТОНИНИ ЕНГИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Австралия Болалар саратон касалликлари институти доктори Орацио Витторионинг фикрича кўк чой экстракти ёш болалардаги саратон ҳужайраларини парчалаб ташлаш хусусиятига эга экан. Кўк чойнинг фойдаси ҳаттоки кимётерапия ожиз бўлган ҳолатларда ҳам ёрдам беради.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида чойнинг таркибидаги катехин антиоксиданти бор-йўғи уч кун ичида нейроблас­тома ҳужайраларининг 50 фоизини йўқ қилиб юбориши аниқланди. Нейробластома саратоннинг болалар орасида энг кўп учрайдиган тури бўлиб, ҳозиргача унинг аниқ давоси топилмаётганди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, беш ёшгача бўлган болаларга кўк чой (умуман чой) ичириш мумкин эмас. Сабаби чой таркибидаги танин моддаси организмда темир моддасининг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади. Бу эса ўз навбатида камқонликнинг ривожланишига сабаб бўлади. Чойни овқатланишдан бир соат кейин ичиш керак.

Шунингдек, кичик ёш (5 ёшгача) даги болакайларга турли сунъий бўёқли сувлар ичиш ҳам таъқиқланади. Чунки, бу сунъий бўёқлар организмда аллергия келтириб чиқаради.

Фарруҳ БЕРДИЁРОВ тайёрлади

Яна ўқинг:  Ўсмирлик даврида мия чайқалиши асаб тизимига таъсир қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: