“Ақлли” футбол коптоги

у қувват манбаига айланди

Энергия тежовчи қурилмаларни ишлаб чиқарувчи Uncharted Play энг арзон энергия туридан фойдаланишни таклиф қилди.

Инсон хатти-ҳаракати ёрдамида олинадиган қувват орқали ишлайдиган илк гаджетлар “soccet” ва “pulse” деб аталди.

Кашфиёт муаллифларидан бўлган Жессика Мэтьюз Нигерияга саёҳат уюштирганида электр энергиясидан мосуво бўлган миллионлаб болаларни учратади ва унда ушбу муаммога ечим топиш фикри туғилади. Орадан йиллар ўтиб, у Гарвард университети талабалари ёрдамида “soccet” ва “pulse” гаджетларини яратди.

Тўп ва сакроғичнинг ичига кинетик энергияни электр энергияга айлантириб берувчи маятниклар ўрнатилган. “Жараён бошланиши” учун шунчаки ушбу қурилмалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади. Кейин махсус порт орқали унга мобил қурилмаларни улаб, бемалол қувват олдириш мумкин.

Ситора БОЙХОНОВА

Яна ўқинг:  Фармацевтика саноати: аҳоли учун қандай қулайлик яратилмоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: