Пойдевор мустаҳкам бўлса…

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва “Соғлом бола йили”да амалга ошириладиган ишлар” мавзуида семинар ташкил этилди. Унда вазирликлар ҳамда юртимиздаги нуфузли ташкилотларнинг Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раислари иштирок этди.

Мазкур семинарда Президентимиз томонидан 2004 йилдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб Хотин-қизлар қўмиталарининг бошланғич ташкилотлари ролини ошириш, уларнинг тизимли ва ҳамкорликдаги ишини янада кучайтириш борасида амалий иш олиб борилаётгани ҳақида тўхталдилар. Бу жараён бир неча босқичларни ўз ичига олади.

Жумладан, 2011 йилдан бери Хотин-қизлар қўмиталарининг қуйи тузилмалари бўлмиш бирламчи ташкилотлар фаолиятини босқичма-босқич кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Айни кунларда бу жараённинг янгича усуллари бирламчи ташкилотларнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини таъминлаш мақсадида қайта инвентаризациядан ўтказиш, бошланғич Хотин-қизлар қўмиталари раисларининг салоҳиятли аёллардан сайланиши ва жамоанинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилиши натижасида бугунги кунда рўйхатга олинган 40 минг 930 дан зиёд бошланғич ташкилотларнинг нуфузини оширишга эътибор қаратилди.

Аёллар масаласи билан шуғулланувчи Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг амалий самарасига эришиш мақсадида бошланғич тизимдаги қўмиталар раисларининг соҳадаги жараёнлардан хабардорлигини ошириш, хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг устувор жиҳатлари ва мақсадлари ҳақида кенг тушунча берилиши таъкидланди. Тармоқ ва соҳалардаги бошланғич ташкилотларга алоҳида эътибор қаратиш, уларни ўзлари фаолият юритаётган тизимларида аёлларга оид ислоҳотларни кенг қўллаши, тарғиб этиши, шунингдек, “Соғлом бола” йилида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, кўпроқ оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни соғломлаштириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишлари юзасидан топшириқлар юкланди. Чунки, ислоҳотларни халқ оммасига, аҳолига етказиш ҳамда жойларда жамоатчилик ролини кенгайтириш учун ҳам қуйи тизимлар билан бирга бошланғич ташкилотлар ҳам масъулдир.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Аёлнинг пинҳона кучи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: