МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларининг Евроосиё ҳамкорлиги ташкилоти(COOMET) сезиларли даражада фаоллашди.

COOMET – Халқаро тарозилар ва ўлчовлар бюросининг минтақавий ташкилоти бўлиб, айни пайтда унга 17 та давлатнинг метрология институтлари аъзодир.

Ташкилотнинг мақсади – аъзо давлатларда метрология соҳасини ривожлантириш ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, шунингдек, ўлчаш натижалари ва сифат менежмент тизимларини халқаро даражада эътироф этилишини қўллаб-қувватлашдан иборат.

4-5 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилаётган COOMET Қўмитасининг навбатдаги йиғилиш натижалари бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланиб, 2025-2026 йилларда амалга ошириладан ишлар дастури тасдиқланади.

Тадбирда Халқаро тарозилар ва ўлчовлар бюроси(BIPM)да Ўзбекистонда қайд этилган ўлчаш натижаларини халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти 18 та солиштириш лойиҳаларида иштирок этди.

Лазибек САИДОРИПОВ,

Ўзбекистон Миллий метрология институти директори:

  • Метрология ташкилоти 36 йиғилишининг пойтахтимизда ўтказилиши учун биз 2 йил олдиндан тайёргарликни бошлаганмиз. Мазкур халқаро тадбирнинг давлатимизда ўтказилаётгани бежизга эмас, Ўзбекистон метрология соҳасининг ташкил топганига 100 йил тўлди. Бугунги йиғилишдан сўнг кейинги уч йилликда президентликка сайланган институтимиз қўмита ташкилотига раислик қилади. Энг муҳими, мазкур тадбирда иштирок этаётган 50 нафардан ортиқ хорижий мутахассислар билан тадбир доирасидан ташқари, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва йўл хариталари белгилаб олинади.  

Йиғилиш кун тартибига COOMET ташкилоти президентлигига сайлов масаласи киритилган бўлиб, ушбу лавозимга Ўзбекистон вакили номзодининг берилиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Айтиш жоизки, 2023 йилнинг октябрида COOMET маъмурий бошқарувида ўзгаришлар киритилиб, Ўзбекистон вакили (Ўзбекистон миллий метрология институти директори) COOMETнинг “Қонунлаштирувчи метрология соҳасида ҳамкорлик” масалалари бўйича вице президенти этиб сайланди. Бугунги кунда Ўзбекистонинг, қолаверса, дунёнинг турли нуқталаридан интернет ҳаволаси ёрдамида “Вақт ва частота бирлиги миллий эталони” ёрдамида аниқ вақт маълумотларини кузатиш имкони яратилди. Соҳага халқаро экспертлар жалб этилиб, 50 дан зиёд мутахассисларимиз чет элларда малака оширдилар. Калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини 102 та давлат томонидан эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Евросиё давлатлари метрология ташкилотлари ҳамкорлиги доирасида 12 та солиштириш лойиҳалари бўйича ҳамкорликлар ўрнатилди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Йўл ҳаракати хавфсизлиги билимдонлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: