“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?

Сингапурнинг Тошкентдаги Технология-менежмент ва коммуникациялар (ТМС) институтида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди. Унда “Иқтисод” ва “Педагогика” йўналиши талабалари ўзаро куч синашишди.

Танловда талабаларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари маънога бой,  талабалар ҳаётидаги камчиликларни фош этишга қаратилган бўлиб, юмор руҳида бўлди.

Улар саҳна кўринишлари ва турли чиқишлари билан актёрлик салоҳиятига ҳам эга эканлигини намоён қилишди.

Айниқса, «Феникс» жамоасидан Шалола Исломова, Шаҳзода Сайфиддинова, Фазилат Рўзматова, Солиҳа Сулаймонова ҳамда Мубина Маҳмудова тадбирда фаоллликни қўлдан бермай, қувноқ ва зукко эканликларини кўрсатишди.

«Парламент» жамоасидан Диана Тўраева, Нозима Абдукаримова, Иброҳим Зиёдуллаев, Шуҳрат Каримов ҳамда Аброр Пардаев ҳам улардан қолишмади.

Бир сўз билан айтганда,  ёшлар нафақат илм олишда, балки санъат соҳасида ҳам муболағасиз маҳоратли эканликларини исботладилар.

Гўзал БEГИМ

Яна ўқинг:  Депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: