Каратэчиларимиз муваффақияти

Каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу биринчиликда Осиё қитъасининг 32 давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этиб, ҳамюртимиз Садриддин Сайматов ўз вазн тоифасида Шри Ланка, Ҳиндистон, Қувайт вакилларини ва ҳал қилувчи баҳсда эронлик спортчини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони бўлди.

Хотин-қизлар баҳсида Осиё ўйинлари совриндори Барно Мирзаева Ҳиндистон, Иордания, Хитой Тайпейи ва Қозоғистон спортчиларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шу жумладан, икки нафар спортчимиз – Беҳзод Туйғунов ва Абдулазиз Отабоев кумуш медални қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Уйқучилар “нишонда”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: