ТЕЗЮРАР ПОЕЗДЛАР УЧУН ЭНГ УЗУН ЛИНИЯ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Японияда магнит ёстиғи (левитация)да тезюрар поездлар учун дунёдаги энг узун линия қурилиши бошланди. Линия 2027 йилда Токио ва Хонсю япон оролининг марказий қисмидаги катта шаҳар Нагояни боғлайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қурилиш ишлари иккита якуний терминал, Нагоянинг марказий вокзали ва Токиодаги Синагава бекатини барпо этиш учун тайёргарлик кўришдан бошланди.

Япониядаги магнит левитациянинг энг сўнгги модели ўртача 500 км / соат тезликда ҳаракат қилиш ҳамда 40 дақиқа ичида Токио ва Нагояни кезиб чиқиш имконига эга бўлади. Ҳозирги “Синкансэн” тезюрар поезди ҳам худди шундай тезликда ҳаракат қилади, бироқ, у бир соату 18 дақиқа сарфлайди.

Токио ва Нагоя ўртасидаги магнит левитация учун тармоқлар қуриш JR Tokai компанияси операторларига 5,5 триллион иэн (45,8 миллиард АҚШ доллари)га тушади. Келажакда, 2047 йилда линия Япониянинг учинчи йирик шаҳри Осакагача узайтирилади. Натижада унинг умумий узунлиги 515 километрга етади.

Гули НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  ЎҚУВЧИЛАР ҚИШКИ ТАЪТИЛДА НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: