Касаллик чақирувчи замбуруғлар инсон организмига қандай ўтади?

Замбуруғларнинг 100 мингдан ортиқ турлари маълум бЎлиб, улардан 500 га Яқини одам ва
ҳайвонлар учун патоген ҳисобланади, Яъни касаллик пайдо қилади. замбуруғли касалликлар
бемордан ёки касал ҳайвондан одамга (асосан, бемор билан бевосита мулоқотда бЎлганда ёки унинг
зарарланган буюмларидан фойдаланганда) ўтади.

Улар ташқи муҳитнинг турли омилларига чидамли, масалан, очиқ сув ҳавзалари, ўрин-кўрпалар, кийим-бош, гилам ҳамда сочларга тушганда, бир неча йилгача касаллик чақириш қобилиятини сақлаб қолади.
Замбуруғларнинг ачитқисимон тури патоген ҳисобланади. Улар (кандида замбуруғлари) табиатда жуда кенг
тарқалган бўлиб, мева-сабзавот, сут маҳсулотлари, шунингдек, одам, ҳайвон териси ҳамда шиллиқ қаватларда сапрофит ҳолатда яшайди ва фақат муайян шароитларда кандидозлар деб аталувчи ўзига хос касалликни кел-
тириб чиқаради.
Меъда-ичак хасталиклари, витаминлар мувозанатининг бузилиши, лейкоз касаллиги, антибиотиклар билан тартибсиз даволаниш кандида замбуруғларининг фаолиятини ошириб, касаллик вужудга келишига олиб келади.
Касалликнинг клиник кечишига қараб:
– шиллиқ қават ва тери кандидози,
– кандидозли онихомикоз,
– паронихомикоз,
– сурункали генерализациялашган болалар кандидози алоҳида ажратилади.
Бунда бемор танасида тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган, усти гардиш билан қопланган доғлар пайдо бўлади. Бармоқлар орасидаги кандидозли эрозия асосан қандолатчилар, идиш-товоқ ювувчилар ва бошқаларда учрайди.
Жараён 3 ва 4-бармоқлар орасида, тўқ қизил рангли, аниқ чегараланган ва ўртасида сероз суюклик бўлган эрозия борлиги билан ифодаланади.
Оғиз шиллиқ қавати кандидози эса ташқаридан кириб келган замбуруғ ҳисобига ривожланиши мумкин.

Илҳом РАҲИМОВ

Яна ўқинг:  Қизил гўштни хуш кўрувчилар учун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: