Хурракнинг хавфи

Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида япониялик хирург биринчи маротаба хурракни жарроҳлик йўли билан даволади. У 23 ёшли беморнинг танглайидаги юмшоқ тўқимадан бир қисмини кесиб ташлаб, уни хурракдан холос этди.

Бундан маълумки, хуррак одатий ҳол эмас. Балки бу аломат касаллик хабарчиси, дея таькидлашади замонавий шифокорлар. Қаттиқ хуррак тортаётган кишининг уйқуда нафас олиши бирданига тўхтаб қолиши мумкин. Умуман хуррак тортиш нафас олишнинг бузилиши билан бирга кечади. Кишининг уйқуси яхши бўлмайди, натижада киши кун бўйи ланж юради, боши оғрийди, тез-тез асабийлашади, қуввати озаяди.

Хуррак сабаби нимада? Тиббиётчиларнинг кузатишларича, бурун тўсиқларини айрим сабабларга кўра қийшайиши, бурун ичидаги ўсимталар, муртак безларининг катталашиши, бурун бўшлиғининг яллиғланиши ёки семириб кетиш оқибатида хуррак тортиш одати пайдо бўларкан. Баъзида болалар ҳам уйқусида хуррак отадилар, бу ҳол эса уларнинг бурун ёки нафас йўлларидаги безларнинг катталашуви сабабли юз беради.

Хурракни олдини олиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз бўлгани. Аввало семириб кетишдан сақланинг. Чалқанча ётиб эмас, ёнбошлаб ухланг. Уйқудан олдин спиртли ичимликларни ичмаган маъқул. Ухлатувчи дориларни ичманг. Негаки уйқу дорилари мушаклардаги фаолликни сусайтиради, бу эса хурракни юзага келтириши мумкин. Бордию, бир неча кун ухлай олмай, нафас олишингиз оғирлашаётганини сезсангиз, қулоқ, томоқ, бурун касалликлари шифокорига мурожаат этишингизга тўғри келади.

Яна ўқинг:  Учуқ чиқиши шамоллаш асоратиданми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: