Қандай хасталикларда уқалаш муолажаси мумкин эмас?

Массаж мушаклар зўриқишини қолдириб, уларнинг тонусини оширади, томирлар бўйлаб қон ва лимфалар ҳаракатини тезлаштиради, юрак ишини енгиллаштиради. Массаж пайтида қон таркибида гемоглобин, эритроцит ва лейкоцитлар миқдори кўпаяди, организмдаги кераксиз минерал тузлар чиқиб кетиши тезлашади.


Массаж бўғим пайларини мустаҳкамлайди, уларнинг ҳаракатчанлигини оширади.
Массаж ҳаракати ёрдамида бош оғриғини тўхтатиш, целлюлит(ёғ тўпланиши)нинг олдини олиш, шунингдек, кўпгина хасталиклардан даво топиш мумкин.

Аммо қуйидаги ҳолатларда массаж олиш мумкин эмас:
– тана ҳарорати юқори бўлганда;
– онкологик касалликларда;
– веналарнинг варикоз кенгайишида;
– операциядан кейинги дастлабки ойларда;
– инфаркт ва инсультдан сўнг (1 ой ичида);
– тери хасталиклари ва шикастланишларида.


Шуни унутмаслик керакки, массажда лимфа тугунлари бор жойлар – чов соҳаси, қўлтиқ ости, тизза тақими, бўйин (уйқу артерияси соҳаси ва қалқонсимон без), қорин соҳаси авайлаб уқаланади, чунки бу нуқталарда нерв учлари кўп тўпланади.

Қандли диабет, гипертония, ОИТС, сил касалликларига чалинган беморлар учун ҳам массаж олишда чек­ловлар мавжуд.

Раъно НОСИРОВА,
Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

Яна ўқинг:  Кўзи ожизлар учун махсус планшет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: