Бош оғриғининг асосий сабаблари

Бош оғриши деярли ҳар биримизда учрайдиган ҳолат. Баъзида у бизни ишдан қолдиради, баъзида асабийлашишимизга сабаб бўлади, баъзида эса чарчатиб қўяди. Бош оғриғининг 10 асосий сабаби қуйидагилардан иборат:

  1. Стресс

Баъзида стресс, кўп ишлаш ва асабийлашиш бош оғриққа олиб келиши мумкин.

  1. Об-ҳаво ва ундаги ўзгаришлар

Ҳаво ҳароратининг ўзгариши, қуёш нурларининг етишмаслиги ва атмосфера босимини ўзгариши асаб тизимига салбий таъсир этиши мумкин.

  1. Гормонлар ўйнаши

Бу кўпроқ аёлларга тегишли бўлган ҳолат бўлиб, овуляция даврида гормонлар баланси бузулганлиги натижасида рўй беради.

  1. Алкоголь ичимликлар

Алкоголь ичимликлар, айниқса қизил вино “бошга уради”.

  1. Очлик

Узоқ вақт давомида оч бўлиб қолиш, организмда токсинларни кўпайишига олиб келади, бу эса бош оғриқни юзага келтиради.

  1. Уйқусизлик ёки аксинча, кўп ухлаш

Уйқусизлик кўп ухлаш каби бош оғриғини келтириши мумкин.

  1. Мушакларнинг зўриқиши

Узоқ вақт давомида ноқулай ҳолатда бўйинни ушлаш (масалан компьютер олдида) ёки бошқа мушакларга зўриқиш берадиган ҳолатда бўлиш бош оғриқни келтиради.

  1. Кўзнинг толиқиши

Кўз асабларининг зўриқиши (телевизор кўриш, сифатсиз видео кўриш ва ҳоказо) бош оғриқни юзага келтириши мумкин.

  1. Ўткир ҳидлар

Косметика, атир, кир ювиш воситалари асаб тизимини кучли қўзғатади.

  1. Бошқа сабаблар

Ундан ташқари бош оғриқ 50 дан ортиқ касаллик аломати бўлиши мумкин.

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Зотилжамни шамоллашдан фарқи қандай?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: