Оғриқ қолдирувчиларнинг қандай зарари бор?

Ҳаётида бир марта бўлса ҳам тиш ёки бош оғриғидан азият чекмаган инсон бўлмаса керак. Албатта, бундай пайтда кўпчилик оғриқ қолдирувчи дориларга мурожаат қилади. Бироқ уларни қўллашда меъёрни билиш муҳим.

Айниқса, дорихоналарда сотилаётган фармацевтик маҳсулотлар орасида оғриқ қолдирувчи препаратларга талаб юқори. Анальгин, цитрамон ва тримолнинг бозори чаққон.

Чунки оғриқдан азият чекувчи кўпчилик беморлар ушбу таб­леткаларни мунтазам қабул қилишга одатланган. Аммо уларни палапартиш ёки узоқ муддат қўллаш турли хавфли касаллик­ларни келтириб чиқаришини унутмаслик лозим.
Биламизки, организмда махсус сезги рецептор ва ноцицепторлар бўлиб, улар оғриқ импульс­ларини марказга йўналтиради. Бунга жавобан тана эндорфин ва энкефалинларни ишлаб чиқаради. Улар оғриқни маълум даражада пасайтиради. Бироқ оғриқ зўрайганда деярли фойда бермайди. Бундай ҳолларда ўз-ўзидан оғриқ қолдирувчи воситаларни қўллаш зарурати туғилади.

Ушбу дориларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ва таъсир механизмига қараб, наркотик ва нонаркотик анальгетиклар гуруҳига бўлинади. Биринчи гуруҳга морфин ва унинг синтетик ҳосилалари (промедол, омнопон, фентанил ва бош­қалар) киради. Улар стационар шароит­да кучли оғриқлар, жумладан, шикастланиш, ку­йиш, миокард инфаркти рўй берганда ҳамда жарроҳлик аралашувидан кейин қўлланилади.
Нонаркотик анальгетикларга кимёвий тузилиши турлича бўлган синтетик моддалар (амидопирин, анальгин, ацетилсалицил кислотаси, парацетамол ва бош­қалар) киради. Бу хил препаратларнинг юқоридагилардан фарқи – таъсири кучсизроқ бўлиб, асосан, невралгия, миалгия, тиш, бош ва бўғим оғриқларида ишлатилади.
Мазкур дорилар оғриқ қолдириш билан бир қаторда иситмани туширишга ҳам ёрдам беради. Шу билан бирга, нонаркотик анальгетикларнинг яллиғланишга қарши таъсири ҳам бор.
Қолаверса, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) гуруҳига мансуб дорилар (диклофенак, ибупрофен, напроксен, индометацин, кетопрофен, кеторолак ва бошқалар) ҳам ўртача оғриқларни бартараф этади. Уларнинг таъсир механизми асосан оғриқ ва яллиғланиш медиаторларининг ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилишга асосланган.
Айтиш керакки, наркотик анальгетикларнинг оғриқ қолдириш хусусияти билан бирга, зарарли таъсири ҳам йўқ эмас. Бундай дори воситалари узоқ муддат қўлланганда инсонда кўникиш, руҳий ва жисмоний қарамликни келтириб чиқаради.

Нонаркотик анальгетиклардан кўп миқдорда фойдаланиш меъда яраси, ўта юқори сезувчанлик, овқат ҳазм қилиш ва кўриш муаммолари, тромб ҳамда турли аллергияларни пайдо қилиши мумкин. Шунинг­дек, бу ҳолат иммун тизими бузилиши, юрак-қон томир ва нафас олиш касалликлари, жигар ҳамда ўт чиқариш, буйрак ва пешоб йўли хасталикларига ҳам сабаб бўлиши исботланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, оғриқ қолдирувчи дори воситаларини фақат шифокор тавсиясига биноан ва унинг кузатуви остида қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Яна ўқинг:  “ФАРЗАНДИМ НЕГА КЎП КАСАЛ БЎЛЯПТИ?”

Муҳаббат ИБРАГИМОВА,

 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигибошқарма бошлиғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: