Сувчечак

Сувчечак – тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар тошиши, интоксикация белгилари билан кечадиган ўта юқумли, ўткир кечадиган касалликдир.
Инсон танасига сувчечак вируси биринчи марта кирганда, касаллик юзага келади ва касалликдан сўнг сувчечак тананинг қайта инфекция­га барқарор иммунитет реакциясини ҳосил қилади. Асосан 3-5 ёшли болаларда учраб, 6 ёшдан кейин болаларнинг 70 фои­зи ушбу касалликка қарши барқарор иммунитетга эга бўлади.
Болада сувчечак билан эртароқ, шу жумладан, ҳаётнинг биринчи йилида касалланиш кўп ҳолларда атипик шаклда кечади ва жуда қийин ўтади.

Аломатлари


1-3 ҳафта давомида вирус танада ташқи белгиларсиз кўпаяди ёки юқумли вирусли касалликнинг бошланишининг типик белгиларини беради. Болада сувчечакнинг инкубация даврининг биринчи белгилари қуйидагилар:
– ҳароратнинг кўтарилиши (одатда бироз);
– умумий безовталик, заифлик, бош оғриғи;
– иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши, баъзида қусиш билан бирга келади, камроқ овқат ҳазм қилиш;
– томоқ оғриғи ва бошқа катарал ҳодисалар;
– катталашган лимфа тугунлари;
– камдан-кам ҳолларда оч қизил тошмаларнинг пайдо бўлиши ва тез йўқолиши.

Ривожланиши

Касалликнинг инкубацион даври вируснинг танага киришидан бошланиб оғир аломатлар пайдо бўлгунга қадар давом этади ва 10-21 кун давом этади. Кўп ҳолларда 2 ҳафта давом этади. Инкубацион даврининг давомийлиги беморнинг ёшига боғлиқ эмас.
Продромал давр – касалликнинг аниқ белгилари намоён бўлишининг энг бошланиши бўлиб, 1-2 кундан ортиқ давом этмайди, катталарда бу қийинроқ ўтади. Бу, кўп ҳолларда, ҳароратнинг юқори даражага (39-40C) кескин кўтарилиши билан бошланади. Шундан сўнг дарҳол танада сувли тошмалар пайдо бўла бошлайди, улар тезда суюқлик билан тўлиб, қичишишни бошлайди. 8-10 соатдан сўнг улар ёрилиб, кейин қобиққа айланади ва йўқолади. Қоидага кўра, биринчи кунида ҳарорат қанчалик баланд бўлса, терининг катта юзаси тошмалар билан қопланади. Енгил ҳолатларда продромал давр йўқ, ҳарорат бироз кўтарилади ёки кичик тошма билан бирга нормал оралиқда қолади.
Тошмалар даври: тошма бутун танага тез тарқалади. Янги пуфакчалар ҳар 1-2 кунда 4-8 кун давомида (2 дан 5 гача «тўлқинлар») тўпламларда пайдо бўлади, шундан сўнг улар тузала бошлайди.
Қайта тикланиш даври: охирги элемент пайдо бўлган пайтдан бошлаб бошланади. Янги папулалар пайдо бўлмайди, эскилари ёрилиб, қобиқ билан қопланади, улар бир ҳафта ўтгач тушади.
Қайта тикланиш даври энг узун, яъни у бир йилгача давом этиши мумкин. Сувчечак вируси иммунитет тизимига сезиларли зарба беради, тикланиш учун вақт керак бўлади. Ушбу даврда турли вирусли инфекцияларга қаршилик пасаяди.

Яна ўқинг:  Бармоқдаги микрочип қулайликми ёки...

Бошқа тери патологиялари билан қандай фарқлаш керак?


– Тошма тез, лекин тўлқинлар шаклида тарқалади. Янги папулалар бир неча соатдан бир неча кунгача бўлган интервал билан тўпламларда пайдо бўлади.
– Пуфакчалар бутун танани деярли бир текис қоплайди ва алоҳида жойларда локализация қилинмайди, бошқалари тоза қолади. Оёқлар ва кафтлар одатда тоза бўлиб қолади.
– Аксарият ҳолларда касаллик ҳароратнинг кўтарилиши билан кечади.
– Аллергик кўринишлардан фарқли ўлароқ, тошма бошқача кўринади ва антигистамин препаратларни қабул қилгандан кейин ўтмайди.
Сувчечак ташхиси қўйилган беморларнинг кўпчилиги вируснинг фаоллигида касаллик белгиларини назорат қилишлари керак. Ота-оналарга болаларини мактабга юбормаслик тавсия этилади. Шунингдек, вирус тарқалишининг олдини олиш учун болани тўғри парвариш қилиш керак. Вирус билан зарарланган катталар ҳам уйда қолишлари тавсия этилади.

Олдини олиш


Энг аввало иммунитет тизимини мустаҳкамлаш зарур. Шу мақсадда биринчи навбатда тонгги бадантарбия машқларини бажариш, оқсилга ҳамда витаминга бой озиқ-овқат, сабзавот маҳсулотларини истеъмол қилиш, хизмат хоналарини ва ётоқхоналар ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, вақти-вақти билан хоналарга исириқ тутатиш ҳам сувчечак вируси тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, профилактик дезинфекция тадбирларини сифатли ўтказилишини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Сувчечакка қарши вакциналар 1974 йилдан буён мавжуд. Эмлаш узоқ йиллик турғун иммунитет шакллантиради. Сувчечак тарқалишининг олдини олишда унга қарши эмлашдан бошқа самарали йўли йўқдир. Юқумлилик даражаси юқори бўлганлиги сабабли ушбу касаллик билан дунёдаги деярли барча болалар ва ёшлар касалланадилар. Қатор саноати ривожланган давлатларда (Япония, АҚШ Жанубий Корея) сувчечакка қарши вакцина қўлланилиши унинг самарадорлиги ва хавфсизлигидан далолат беради. Эмланган болаларнинг 95 фоизида ҳимоя ҳосил бўлиб, уларнинг 70-90 фоизи камида 7-10 йил касалликдан ҳимояланиши кафолатланади.

Шаҳло РАҲИМОВА,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги қўмитаси

Тошкент шаҳар бошқармаси

Миробод туман бўлими санитария врачи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: