Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тепкига қарши вакцина касалликдан қандай ҳимоялайди?

17.03.2023
282 марта ўқилди
Тепкига қарши вакцина касалликдан қандай ҳимоялайди?

Тиббиётда касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратилади. Сабаби, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Шу боисдан мамлакатимизда Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ, 13 турдаги юқумли касалликлар, жумладан, тепкига қарши режали вакцинация ўтказилади.
Хўш, ушбу хасталик нимаси билан хавфли? Унга қарши қўлланиладиган вакцинанинг самарадорлиги қандай?
Халқ орасида «тепки» деб аталадиган ушбу касаллик тиббиётда эпидемик паротит деб номланади. Бу вирусли инфекция асосан болаларда кузатилиб, оғиз ва бурун орқали қонга тушади ва организмдаги безлар (сўлак бези, ошқозон ости бези, тухумлар ва тухумдон)га шикаст етказади. Қолаверса, марказий асаб тизимларида йирингсиз яллиғланиш кузатилади. Хасталик туфайли энг кўп қулоқ олди сўлак бези зарарланади. Оқибатда у шишиб кетади.
Инфекция бемор йўталганда ва акса урганда ҳаво-томчи орқали ҳамда ошхона ёки гигиеник анжомлардан фойдаланиш натижасида юқади. Тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, оғиз қуриши, эт увишиши ва кучли бош оғриқ ушбу хасталикнинг белгилари ҳисобланади.
Ушбу касаллик асоратлари билан хавфли. Энг ёмони, ўсмирлик чоғида тепкига чалинган ва нотўғри даволанган болалар ўртасида бепуштлик юзага келиши эҳтимоли юқори.

Афсуски, баъзи ота-оналар ёши катта ёки эгизак фарзанд кўрган аёлнинг «тепки»си болани бу дарддан халос этади, деб ўйлайди. Аслида эса бу «даво чораси»нинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Аксинча, ушбу касалликнинг олдини олиш, хусусан, унга қарши эмланиш энг самарали усул ҳисобаланади.
Эмлаш икки босқичда, яъни бола 1 ва 6 ёшга тўлганида КПК вакциналари билан амалга оширилади. Айтиш керакки, тепкига қарши воситанинг самарадорлиги биринчи дозаси юборилганда қарийб 90 фоизга тенг.
Баъзан эмланганда ноъжўя таъсирлар енгил кўринишда кузатилади. Яъни инъекция жойида кучсиз оғриқ, сезилар-сезилмас шиш ва бироз тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024295
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024228
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025297
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024175