Қулоқда шовқин эшитилса…

Инсон ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам «Қулоғимда шовқин эшитяпман, нега бундай бўляпти?» деган саволга дуч келади. Аввало, бу ўта ноёб ҳодиса ёки касаллик эмас, кўпинча танамиздаги бирон аъзонинг касалланишига алоқадор бўлади.

Қулоқдаги шовқин илмий тилда «тиннитус» деб аталади. Бунга шанғиллаш, ғувиллаш, шитирлаш, визиллашлар ҳам киради. Бу ҳолат тинч, ортиқча шовқинлар йўқ пайт­да кузатилади. Кўпинча қулоқдаги шовқин эшитиш қобилиятининг пасайиши аломати ҳисобланади.
Агар шовқинга оғриқ ва қулоқ қизариши қўшилган бўлса ҳамда шовқин жуда ичкаридан келаётганини сезсангиз, бу олтингугурт тиқилмаси сабаблидир. Баъзан шовқин сабабчиси қулоқ пардасининг қаттиқ товуш ёки қаттиқ кавлаб тозалаш натижасида шикастлангани ёки яллиғлангани бўлиши ҳам мумкин. Шанғиллаш ва ғала-ғовур овозлар баланд мусиқа тинглашни ёқтирувчи ва ўта шовқинли шароитда ишловчиларда кузатилади.

Қулоқ шанғиллашини келтириб чиқарувчи касалликлар ҳам бор.

  1. Мигрен (вақти-вақти билан тутадиган қаттиқ бош оғриғи) – одатда бошнинг чап ёки ўнг томони қаттиқ оғриб, ўша томон қулоқда ғалати товушлар эшитилади.
  2. Юрак-томир касалликларида қулоқ тизимидаги шовқин юрак юриши каби дукиллаш товушида бўлади.
  3. Бўйин остеохондрозида ҳам қулоқда дукиллаш эшитилади.
  4. Камдан-кам ҳолатларда бу шовқинлар невринома (эшитиш нервида ўсма) касаллиги аломати бўлиши мумкин.
    Сабабини аниқлаш учун биринчи навбатда ЛОР шифокорга мурожаат қилинг. У эшитиш йўлини текшириб, тиқилма ё бошқа бирон нарса бор-йўқлигини аниқлайди. Бундан ташқари, аудиометрия (эшитишнинг сезувчанлик даражаси) каби қўшимча текширувлар ҳам ўтказилади. Агар қулоқдаги шовқин бошқа сабаблар туфайли юзага келган бўлса, шифокор сизни шу йўналишдаги мутахассис – кардиолог ёки невропатолог ҳузурига юборади.
    Агар қулоғингиздаги шовқинлар тез-тез пайдо бўлаётган бўлса-ю ўз вақтида текширтириб даволамасангиз, қуйидаги асоратлар юзага келади:
    • тиниқиб ухлашга ҳалал беради;
    • ишдан чалғитиб, фаоллигингизни сусайтиради;
    • хавотир ва стрессни келтириб чиқаради;
    • баъзан депрессияга ҳам олиб келади.

    Бу қулоқ саратони каби оғир касаллик бўлиши мумкин. Шу сабаб эшитиш ва қулоқ билан боғлиқ нохушликларни сезишингиз билан шифокорга мурожаат қилишингиз лозим. Муолажа ўтказишдан бош тортиш натижасида миянинг эшитишга жавоб берувчи қисми шикастланиши ва эшитиш қобилияти бутунлай йўқолиши мумкин.
    Қулоқда ҳеч қандай сабабсиз шовқин пайдо бўлиб, кучайиб борса, ухлашингиз ва диққатингизни жамлашингизга халақит бераётган бўлса, шовқин билан бирга доимий бош оғриғи, юрак соҳасида санчиқ ва оғриқлар кузатилса, эшитиш қобилияти сусайса, бош айланиб, кўз олди қоронғилашса ёки кўнгил айниши пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилишингиз шарт.
Яна ўқинг:  “ТАЪҚИҚЛАНГАН МЕВА ТОТЛИ БЎЛАДИ”...МИ?

Дурдона МУРОТАЛИЕВА,

Тошкент тиббиёт академияси талабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: