Ўзбек ёшларининг навбатдаги ғалабаси
2017 йилнинг 25-31 июль кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида ўтказилган халқаро математика мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 41 та давлатидан ташриф буюрган ёш математикалар иштирок этган. Қувонарлиси, ушбу танловда тўртинчи марта қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси жорий йилда илк маротаба 2 та олтин медални олишга муваффақ бўлишди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов, Севарахон Остоновалар индивидуал баҳсларда ўз иқтидорини намоён этиб олтин медални қўлга киритишган бўлса, ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси Олимжон Олимов ва 8-синф синф ўқувчиси Исмоил Пўлатовлар эса яккалик баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлишди.
Халқ таълими вазирилги
Ахборот хизмати