Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломлаштириш оромгоҳларини ташкил этмоқда.

Жумладан, фонд шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтда истиқомат қилувчи 100 нафар кам таъминланган оила фарзандлари учун жамғарманинг тиббий-ижтимоий  марказида ўн кунлик болалар оромгоҳини ташкиллаштирди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, болажонларимизнинг кўнгилли дам олишлари учун оромгоҳда турли маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари хамда интеллектуал ўйинларни ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, жажжи ўғил-қизларга соғлом турмуш тарзи, гигиена қоидалари ва саломатлик сирларини ўргатиш мақсадида “Соғлом авлод – келажак пойдевори” шиори остида турли учрашувлар, фавқулодда ҳодисаларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мусобақалари ўтказилади.

Саъдулла ТЎРАБЕКОВ

Яна ўқинг:  Иммунитет учун хавфли омиллар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: