Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор кўригидан тез-тез ўтиб турилса, хасталикнинг болага ўтиш хавфи камаяди.

Буқоқ касаллиги болаларда ҳам кўп кузатилади. Айниқса, юртимизда болалар ва ўсмирлар орасида буқоқнинг эндемик тури жуда кўп учрайди.
Буқоқнинг олдини олиш учта шаклда – оммавий, гуруҳли ва индивидуал тарзда амалга оширилиши мумкин. Улар орасида энг самарали усул биринчиси ҳисобланади. У ҳар бир одам истеъмол қиладиган маҳсулотга оз миқдорда йод қўшиш орқали амалга оширилади. Мисол учун, бугунги кунда юртимизда аҳоли йодланган ош тузидан фойдаланади.


Шунингдек, гуруҳли чораларни қўллашда хасталикка чалиниш хавфи юқори бўлган шахслар орасида йод препаратларини ишлатиш мумкин. Бу, биринчи нав­батда, болалар ва ўсмирларни ўз ичига олади.


Бундан ташқари, касалликнинг олдини олишда индивидуал чоралар ҳам қўлланилади. Яъни буқоқни даволаш ва олдини олиш учун препаратлардан фойдаланиш мумкин. Аммо дори воситаларини тиббий текширувдан ўтгач ва мутахассис тавсияси билан буқоқнинг даражаси ва турига қараб қўллаш лозим. Акс ҳолда ножўя таъсир этиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Феруза ҲАЙДАРОВА,

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари

Яна ўқинг:  Парҳез кексалар учун зарарли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: