Гижжалар йўқолади, фақат…

Катталарда гижжа аломатлари, турлари ва даволаш усулларини билишни истайсизми? Унда қуйидаги маълумотлар сизни қизиқтириши табиий.

Биз танамизни ўзимизникидек қабул қиламиз ва унда чақирилмаган «меҳмон»лар жойлашганлигини билиш ёқимсиз бўлиши мумкин. Бундай чақирилмаган «меҳмон»ларнинг энг кенг тарқалган мисолларидан бири бу – одам гижжалари.
Гижжалар ёки гелминтлар – бу ҳайвонлар ва ўсимликларда яшайдиган, тирик организмлар ичида озиқланадиган ва кўпаядиган паразит қуртлар. Статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳар учинчи инсонда паразит гижжалар мавжуд. Вояга етган ва ҳаёти давомида бирон маротаба ҳам гижжаси бўлмаган одам йўқ деб тахмин қилишади шифокорлар.

Кундалик ҳаётда одамлар деярли барча паразит қуртларни гижжа деб аташади, аслида бу ёқимсиз жонзотларнинг бир нечта тури мавжуд. Инсон танасида мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча паразит қуртлар орасида учта асосий гуруҳ мавжуд:
• думалоқ гелминтларга тегишли нематодлар: острицалар, қилбошлар, трихинелла, аскарида;
• сестодларга тегишли лентасимон ёки ясси қуртлар (ҳар хил турдаги лентасимонлар ва эчинококклар);
• описторхиоз, фасциёлиаз, шистосомоз, парагонимиоз ва бошқа касалликларни келтириб чиқарадиган сўрғич паразитлар ёки трематодалар.
Қуртлардан келиб чиққан касалликларнинг умумий номи гелминтоздир.
Гелминтоз – личинкалар ёки қуртларнинг тухумлари инсон танасига кирганда пайдо бўлади. Бу қуйидаги сабабларга кўра содир бўлиши мумкин:
• одам асосий гигиена қоидаларига риоя қилмаса: кўчада кейин, овқатдан олдин, меҳмонга ташриф буюрганида ёки ҳожатхонадан чиққач қўлларни ювмаслик;
• одамларда гижжалар пайдо бўлишининг сабаби кўпинча тирноқларни тишлаш, бармоқларни сўриш, оғзида турли хил нарсаларни (қалам, ручка) ушлаш одати ҳам бўлиши мумкин;
• уй ҳайвонлари, айниқса, кўчада юрадиганлар бўлса, қуртларни юқтириш хавфи катта;
• агар истеъмол қилмоқчи бўлган сабзавотлар, мевалар, кўкатларга иссиқ сув билан ишлов берилмаса, гижжалар юқиши мумкин;
• номаълум манбадан хом сув истеъмол қилиш ёки у билан егуликларни ювиш;
• яхши пиширилмаган гўшт ва балиқни истеъмол қилиш. Нотўғри қайта ишланган термал ишлов берилган мол гўштида – сигир тасмасимон чувалчанги, чўчқа гўштида – чўчқа гўшти тасмасимон чувалчанги, кенг тасмасимон чувалчанг эса хом балиқларда яшайди;
• агар уй камдан-кам тозаланса, уйда кўча поябзалида юрилса, поллар кам ювилса уйда туриб ҳам гижжаларни юқтириш мумкин;
• агар гелминтоз билан касалланган одам билан умумий дастурхон, ётоқ буюмлари бўлса, у билан узоқ вақт бир хонада бўлсангиз гижжаларни юқтирган одамдан ҳам гижжаларни юқтириш мумкин.

Кўриб турганингиздек, одамларда гижжаларни келтириб чиқарадиган сабабларнинг аксарияти гигиена талабларига риоя қилмасликдир.
Болаларда гижжалар катталарга қараганда кўпроқ учрайди. Барча ота-оналар болани ёлғиз қолдирса, у дарҳол оғзига бирон-бир нарсани солади, шунинг учун болалар пара­зитлар билан юқтиришга мойил.

Яна ўқинг:  Xорижлик шифокорлар юртимизда

Одамларда гижжаларни даволаш, агар бемор катта ёшда бўлса, терапевт бола ёшида бўлса, педиатр томонидан амалга оширилади.
Гижжаларни ўзбошимчалик билан даволаш билан шуғулланмаслик керак: гелминтоз­ни даволашда ишлатиладиган дорилар организм учун жуда оғир.
Одатда одамларда қуртларни даволашда мураккаб терапия қўлланилади, унинг мақсади нафақат паразитларни йўқ қилиш, балки уларнинг ҳаётий фаолияти оқибатларини бартараф этишдир. Шу сабабли гелминтозни фақат гижжаларга қарши дорилар билан даволаб бўлмайди. Бундан ташқари, кўпинча барча оила аъзоларини даволаш керак, чунки тор доирадаги одамлар гижжаларни бир-бирига осонликча юқтиришади.
Дорилар билан бирга ҳазм қилишни яхшилайдиган витаминлар ва ферментлар буюрилиши мумкин. Гижжаларни янада самарали даволаш учун одам диетага риоя қилиши, углеводларни: ширин, крахмалли овқатларни чеклаши керак бўлади.

Агар уйда ҳайвонлар бўлса, улар, албатта, йилига икки марта гижжага қарши терапия ўтказишлари керак, акс ҳолда даволанишнинг барча ҳаракатлари беҳуда кетади.

Гижжалар жуда нозик муаммо бўлиб, у кўп­лаб одамларни ўз-ўзини даволашга мажбур қилади. Бироқ, ҳар қандай дорини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Одамларда гижжаларни даволаш учун ушбу дорилар қўлланилади:
• Гижжаларга қарши дорилар – улар қуртларни йўқ қилади;
• Антигистаминлар, ўлаётган паразитларга нисбатан аллергия пайдо бўлса ёрдам беради;
• зарарли моддалар ва паразитларнинг чиқиндиларини танадан олиб ташлайдиган энтеросорбентлар;
• темир препаратлари, В12 витамини, фолий кислотаси – буларнинг барчаси анемияга ёрдам беради;
• жигарни ҳимоя қилиш учун гепатопротекторлар;
• пробиотиклар.


Дори-дармонларни қабул қилиш частотаси ва дозаси юқумли касалликлар шифокори томонидан текширув натижалари, шикоятлар, беморнинг таҳлиллари асосида белгиланади.
Гижжаларни даволашда халқ табобати давоси сифатида болалар ва катталар учун қуритилган қовоқ уруғидан фойдаланишлари мумкин. Шифокорларнинг фикрига кўра, уларнинг таркибида қуртларни йўқ қиладиган қукурбитинлар мавжуд. Бироқ, қовоқ уруғлари ёрдамида гижжаларни тўлиқ даволаб бўлмаслигини эсда тутинг.
Танада яшовчи паразитлар жуда хавфлидир. Шифокор назорати остида жиддий даволанишсиз, асоратлар пайдо бўлиши мумкин: гижжалар танага тарқалади. Улар ўт пуфаги ва унинг каналларига кириб, ошқозон ости бези каналларига тушишлари мумкин. Паразитлар ичак тутилиши ва камқонликни келтириб чиқариши мумкин.

Одамларда гижжаларнинг умумий белгилари:
• безовталик, заифлик, чарчоқ;
• тери тошмаси, йўтал, астма хуружлари каби аллергия;
• иштаҳа пасайиши ёки кўпайиши;
• кўнгил айниш, заҳарланишсиз қусиш;
• қорин оғриқи;
• диарея ёки ич қотиши;
• вазн йўқотиш, ҳатто иштаҳа яхши бўлса ҳам;
• уйқу муаммолари, уйқусизлик;
• яллиғланган ёки катталашган лимфа тугунлари;
• ҳеч қандай сабабсиз ҳарорат кўтарилиши;
• стресс бўлмаса ҳам мушаклар ва бўғимларнинг оғриғи;
• хуррак отиш ёки ухлаш пайтида тишларни ғичирлатиш;
• нажасда қуртларнинг мавжудлиги;
• анал соҳасидаги қичишиш (кўпинча болаларда ва оскоридалар мавжуд бўлса).

Гелминтознинг икки босқичи мавжуд: ўткир ва сурункали. Биринчиси, паразит танага тушган пайтдан бошлаб 2-8 ҳафта давом этади. Кўпинча бу даврда гижжаларга аниқ аллергик реакция мавжуд. Тахминан икки ойдан сўнг, ўткир босқич сурункали босқичга ўтади ва бу босқичда аломатлар юқтирилган пара­зитлар турига боғлиқ.

Одамларда гижжаларни олдини олишнинг асосий қоидаларини барчамиз биламиз, улар гигиена қоидаларидир:

овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан кейин, кўчадан сўнг, қўлларни совун ва сув билан яхшилаб ювиш;
сабзавотларни, меваларни, кўкатларни ювиш керак, ювгандан сўнг уларга қайноқ сув билан ишлов бериш;
гўшт, балиқ ва денгиз махсулотларини тўлиқ пишгунга қадар ишлов бериш;
кундалик ҳаётда фақат юқори сифатли, хавфсиз сувдан фойдаланиш;
ҳар бир оила аъзоси шахсий гигиена воситалари ва идишларга эга бўлиши;
уйни тоза шароитда ушлаш ва нам тозалашни амалга ошириб туриш;
уй ҳайвонларида мунтазам равишда профилактик гелминт терапияси олиб борилиши керак.

Яна ўқинг:  Зумрадойлар – ширинтойлар

Ҳамида РАЖАБОВА,

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: