Соғлигингиз ва кўринишингизга эътиборлимисиз?
Эркаклар ўзини яхшироқ бошқара олади ва келишган кўринишга эга бўлиш учун кўпроқ ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, ширинликларни камроқ ейишади ва шу сабабли назарий жиҳатдан олганда улар ортиқча вазндан осон воз кечишади. Лекин улар ўзининг кўринишини яхшилашнинг ушбу йўлидан аёлларга қараганда 4 баробар камроқ фойдаланишар экан.
Ўзининг кўринишига нисбатан катта эътибор берадиган, аммо иши кўп ва вақти кам бўлган эркаклар учун қуйидаги маслаҳатлар айни муддао деб ўйлаймиз.
Нонуштага эътибор қилинг
Кунига учта ёғи кам ва ширин таомлар эркаклар парҳезининг асосий манбаини ташкил қилиши зарур. Нонушта асосан углеводлардан ташкил топиб кун давомида қувват билан таъминлаб туради, тушлик ва кечки овқат оқсиллардан ташкил топади, кечқурун углеводлар ёрдамида ёғлар ёнади.
Асосий таомлар орасида кичик ва енгил таом бўлиши керак. Масалан, ёгурт, 100 мл памидор шарбати (110 ккал), ширинликсиз десерт, нон, творог, бодринг (75 ккал).
Гўштнинг ўрнини яхши босувчилар балиқ ва сабзавотлар, лекин биз гўшт истеъмолини тўхтатишимиз керак эмас (айниқса, давомий равишда машғулотлар қиладиган эркаклар учун).
Гўшт, балиқ ва алкогол маҳсулотларини унутишимиз зарур, чунки улар танамизни бўш калориялар билан таъминлаб иштаҳани очади ва ҳазм қилиш жараёнини бузади. Кучли кофе ва чой истеъмолларини ҳам камайтиришимиз зарур.
Кундалик машғулотлар
Парҳездан ташқари жисмоний машғулотлар ҳам тавсия қилинади. Иложи борича кўпроқ югуринг ва сузинг. Кундалик ишларингиз машғулотларингизнинг бир қисмига айланиши учун нима қилиш керак?
Фаол ишлаш. Об-ҳаво қандай бўлишига қарамасдан мошинангизни ишхонангиздан узоқроқ жойга қўйинг. Шунда сиз кўпроқ юриш имкониятига эга бўласиз. Иш жойингизда бўлганингизда мускулларингиз учун зарур бўлган машғулотларни эсдан чиқарманг ва кунига камида 2 маҳал 3-5 дақиқадан қилинг. Лифт ўрнига зинадан фойдаланинг.
Калория нормаси
Кунига 1500 ккал офис ишчилари учун бўлган оптимал миқдордир, аммо оғир ишдагилар учун эса бу сон кунига 1800 ккал ҳатто 2000 ккал.га кўпайиштирилиши лозим. Таналаримизни сув билан таъминлашни ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак – кунига камида 2 литр суюқлик (минерал сув, шарбатлар, чой – алкогол ҳисобга олинмайди) ва керакли машғулотлар.
Қандай қилиб белимиздаги ортиқча ёғдан воз кечишимиз мумкин?
Парҳез фойдали маҳсулотларга бой, лекин ёғли бўлмаслиги муҳимдир, у белимиздаги ёғлардан воз кечишимизга ёрдам бериши шарт. Қовурилган тухум, бекон, қовурилган сосиска ва картошка фири билан гамбургерни унутган ҳам афзал. Парҳез, айниқса, B гуруҳ витаминлари, C, А, D, E витаминлари, магний, калций, оқсил ва селулоза моддаларига бой бўлиши керак. Қуйидаги маҳсулотлар жуда муҳимдир: брокколи, гул карам, исмалоқ, қизил муруч, картошка, турли салатлар, буғдой, кам ёғли ёгурт, сут маҳсулотлари, қора нон, мева шарбатлари, сабзавот ёғлари, лимон шарбати.
Ҳасан ЭРГАШЕВ тайёрлади