Сизнинг йўталингиз нимадан далолат беради?

Барча инсонлар йўталдан азият чекишади, лекин унинг сабабини билиш учун шифокорга мурожаат этувчилар сони жуда кам. Йўтал вақтинчалик характерга эга бўлиши мумкин, бироқ эътибор берилмаса, сурункали турига айланади. Ҳаттоки қисқа муддатли йўтал ҳам шифокор ёрдамида даволанадиган жиддий муаммолардан дарак бериши мумкин.

Вирусли йўтал


Совуқ ҳавода авж олувчи вирусли йўтал мунтазам равишда ўз белгиларини ўзгартириб, бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Бу белгиларга «ҳўл йўтал» ёки «қуруқ йўтал» киради. Бундай бўлишига сабаб вирус сизнинг нафас йўлларингиздаги асаб тизимингизга салбий таъсир кўрсатади ва у етарлича узоқ вақт давомида заифлашиб қолади.

Сурункали ринит


Ринит йўтални келтириб чиқариши мумкин, жумладан, кетма-кет бир неча ҳафта давом этса, у сурункали йўталга айланади. Бундай бўлишига сабаб бурун ичидаги шилимшиқ моддалар пастга қараб тушади ва қитиққа ўхшаш ҳис пайдо қилади, натижада йўтал пайдо бўлади. Бу нафақат шиллиқ қаватларда ноқулайлик туғдиради, балки сизнинг иммун тизимингиз ёмон аҳволда эканлигидан далолат ҳам беради. Бурунда йиғилиб қоладиган сариқ шилимшиқ моддалар – организм бесамар тузатишга уринаётган бактериал инфексия белгисидир.

Кислота рефлюкси


Гастроезофагеал рефлюкс касаллик йўталнинг тахминан 25 фоизи билан боғлиқ. Кислота ошқозондан қизилўнгачга қайтиб қуйилганда, асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва натижада йўтални қўзғатиши мумкин. Бироқ рефлюкс ташхисини қўйиш қийинроқ. У ҳар доим ҳам жиғилдонни қайнатмайди, бўғилган овоз ва йўтални эса бемор кўпинча ўткир респиратор касалликларига йўяди.

Зотилжам


Йўтал баъзан оғир касалликлардан далолат бериши мумкин. Респиратор инфекция ўпкага ўтиб, ўсимта «чақирса», зотилжам касаллиги ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади. Агар шифокорга ўз вақтида мурожаат қилинмаса, ўпка яллиғланиши ҳалокатли тугаши мумкин. Зотилжам ташхиси фақат малакали шифокор томонидан қўйилади, шу боис йўталингиз шубҳали туюлса, поликлиникага чиқишни чўзманг!

Обструктив ўпка касаллиги


Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги инсоннинг нафас олиши қийинлашиши билан изоҳланади. Бунга ўпканинг кўп йиллик жароҳати сабаб бўлади: аксарият ҳолларда бу касаллик мунтазам равишда чекувчи кишиларга хос.

Кўк йўтал


Кўк йўталнинг ўткир ҳаво-томчи бактериал инфекцияси кучли спазматик йўтал хуружларини келтириб чиқаради. Кўк йўтал белгилари тўхтовсиз ва зўриққан йўталларда намоён бўлади. Бу касалликни яллиғланишни даволашда қўлланадиган тиббий дори воситалари билан енгиб бўлмайди. Шуни ёдда тутиш керакки, кўк йўтал баъзан инсоннинг бўғилиши ва ҳатто ҳаётдан кўз юмишига олиб келиши мумкин.

Аллергик йўтал


Аллергик йўталга кўплаб ташқи омиллар сабаб бўлади: чанг, гуллар чанги, иш шароити, баъзи бир озуқа маҳсулотлари ва ҳоказолар. Йўтал вақтинчалик характерга эга бўлиши мумкин, бироқ эътибор берилмаса, сурункали турига айланади ва бунинг натижасада аллергик бронхит, сурункали аллергик бронхит бронхиал астма каби касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Шу ўринда хулоса қиладиган бўлсак, ҳар қандай йўталда албатта шифокорга учрашиб, унинг тавсияси билан даволаниш лозим.

Аллерголог-иммонолог

Яна ўқинг:  Хавфсиз ўсмалар

Шерзод МУХТОРОВ тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: