МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ

Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан» ҳамда «Мукаммаллик сари ўқи» мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист Марям Аҳмедова инсон маънавияти ва тафаккурини ривожлантиришда китобнинг роли ва ўрни, буюкларимизнинг китоб ва китобхонлик ҳақидаги ҳикматли сўзлари ҳамда ўқувчилар севиб мутолаа қиладиган бадиий адабиётлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, тадбирда ёшликдан китобни севиб мутолаа қилган ва кўп йиллардан буён таълим соҳасида ўзбек тили фанидан дарс бериш билан бир қаторда кутубхонада ҳам фаолият юритиб келаётган Муқаддас Неъматова ўзининг китобга муносабати, уни севиш ва ардоқлагани учун бугунги кунда эришган натижалари ҳақида ҳикоя қилди.
Тадбир таассуротларга бой ҳолда ўтди.

Севара ҚУРБОНОВА

Яна ўқинг:  Ёшлар манфаати қонун билан ҳимояланган

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: