Стоматологик муолажа орқали касаллик юқиши мумкинми?

Тиш даволатиш, олдириш, қўйдириш, тиш тошларини тозалатиш ва шу каби муолажалар қон билан боғлиқ муолажалар ҳисобланади.ОИВ инфекцияси, гепатит В, гепатит С каби бир қатор юқумли касалликларнинг айнан қон орқали юқиши ҳеч кимга сир эмас.

Стоматолог ҳузурига келганлар касаллик юқтириб олмаслиги
учун нималарга эътибор
беришлари керак?

– стоматология хонасидаги кресло ва туфлагичларнинг озодалигига;
– стоматолог беморни резина қўлқопсиз кутиб олиши ва текширишдан олдин янги қўлқоп кийишига;

– ҳар бир бемор учун алоҳида индивидуал асбоблар тўплами бўлишига;

– милкка укол қилишда қўлланиладиган шприцлар, тиш илдизи каналларини текширувчи игналар, римерлар (тиш каналларини кенгайтиргичлар) каби қон билан алоқада бўлувчи асбоблар бир маротабалик бўлишига;
– тиш эговлайдиган бор машинанинг учликлари стерилланганлигига;

– тиш олдирганда ёки даволатганда тиш ўрнига қўйиладиган пахта, бинтли шарикчаларни стерил банкадан олиб ишлатилишига;

– тиш қўйдираётганда қолип олиш учун темир қолипчаларни стерил столдан олиб ишлатилишига;
– ишлатаётган асбобларнинг никеллари кўчмаган ва зангламаганига алоҳида эътибор беришлари керак.

Манба: sanepidxizmat

Яна ўқинг:  Қуритилган олхўри саратон хасталигига қарши кураш воситасидир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: