Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти.
– Юртбошимизнинг спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибори нафақат спортдаги ютуқларимизни, балки Ўзбекистонда янги спорт даври бошланганини ҳам кўрсатмоқда, – деди Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров очилиш маросимида.

Жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ва аёллар учун мусобақада қуйидаги тоифалар тақдим қилинган:
• «Бодибилдинг» – мускулларнинг энг катта ҳажмига эга спортчилар беллашадиган мусобақанинг энг машҳур тоифаси;
• Атлет-физик;
• Фитнес-физик;
• Модел-физик;
• Спорт-физик йўналишлари.

– Жаҳон чемпионати узоқ танаффусдан сўнг ўтказилмоқда. Пандемия туфайли 2020 йилги мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз мусобақани кенг кўламда ўтказиш ниятида эканликларидан мамнунмиз, – деди ВБПФ президенти Датук Пол Чуа.

Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Профилактик ишлар самарадорлиги – муҳим масала

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: