ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди.
ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Eriell Group» нефть сервис компанияси кўмагида ташкил этилган халқаро тадбирда дунёнинг 40 га яқин мамлакатлардан 350 нафар тарихчи, ҳаттот ва шарқшунос олимлари иштирок этишди.


Ушбу V Халқаро конгресс 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтказилиб, бунда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Ялпи мажлисдан сўнг жаҳоннинг музей ва кутубхоналарига «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумига оид китоб-албомларнинг 500 жилди топширилди. Шундан сўнг икки кун давомида шўъба мажлислари ўтказилиб, унда Ўзбекистон қўлёзмалари, меъморий обидалари ва бошқа маданий мерос намуналарини асраш юзасидан дунё олимларининг маърузалари тингланди.


Саоман ал-Маҳарий,

Бахрайн Маданият, археология, музейлар ва осори атичалар бошқармаси мудири, археология бўйича фалсафа доктори:

– «Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида» лойиҳасини амалга ошириш маданий ва илмий жамиятимизда катта воқеадир. Лойиҳа Ўзбекистон тарихий-маданий меросининг қанчалик бебаҳо ва улуғвор экани, унинг дунё маданиятидаги ўрнини кўрсатади. Бу эса турли давлат ва йўналишга эга инсонларни бирлаштириб, уларнинг фаолияти кенгайиб бораётгани билан ажралиб туради.


Маданий мерос ҳафталиги доирасида Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик меҳмонларни санъатимизнинг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида ўндан ортиқ кўргазмалар ўтказилди.
Бундан ташқари, ўзбек санъатининг жаҳон ва олтин фондида сақланаётган дурдоналарига бағишланган 50 та ноёб китоблар музейларга топширилди.
17-20 сентябрь кунлари эса тадбир давоми сифатида Нукусда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланди.

Фестивалга ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ каби халқаро ташкилот мутасаддилари, хорижий давлатлардан мартабали меҳмонлар, экспертлар, маҳаллий маданий мерос, илм-фан, санъат ва экспертлар ҳамда ОАВлари вакиллари ташриф буюришди.
Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ва Марказий Амфитеатрда II Халқаро Бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросими ва концерт дастурлари бўлиб ўтди.


18 сентябрда Опера ва бахшичилик санъати мактаб-интернатида «Бахшичилик санъатининг жаҳон маданияти цвилизациясида тутган ўрни» номли халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.
18-19 сентябрь кунлари Халқаро бахшичилик санъати танлови ўтказилди.
Мақсад бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқиёсда кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

Яна ўқинг:  “Камолот” кубоги ғолибалари аниқланди

Археология ва туризм салоҳиятини аниқлаш ва сақлаш мавзусига бағишланган анжуман ҳам ҳаяжонли ўтди.Бизнинг ЮНЕСКО умумжаҳон мероси таркибига кирадиган 5 та маданий меросимиз қайд этилди.
Жаҳон археология ходими Александро Макаригакис маърузасида шундай деди: Ушбу маданий мерос доирасида ўтаётган халқаро анжуман мамлакатингизда археология ва барқарор туризмини ривожлатиришда катта ҳисса қўшади.

Фестивал доирасида иштирокчи ва меҳмонлар учун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Халқ учун» миллий операси намойиши ва Мўйноқ туманидаги маданий мерос объектларига саёҳат ташкил этилди.
Фестивал катта таассуротларга бой ҳолда якунланди.

Марям АҲМЕДОВА,
АмальСОЛИЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: