Ёши улуғ кишиларга овқатланиш бўйича алоҳида тавсиялар

  1. Гўштли ва балиқли таомларни зарур даражада истеъмол қилиш;
  2. Тузли ва гўштли таомлар юрак-қон томир ва нафас тизимлари фаолиятига салбий таъсир этиши сабабли (қон босимининг кўтарилиши, томир уриш ва нафас олиш сонининг ортиши) уларни кечқурунлари истеъмол қилмаслик;
  3. Уйқу пайтида аъзолар фаолиятига таъсир этмаганлиги сабабли кечки овқатда сутли маҳсулотларни қабул қилиш;
  4. Ёши улуғ кишилар кўпроқ димланган ва гўштсиз шўрвалар истеъмол қилишлари мақсадга мувофиқ. Ҳазм безларининг ортиқча юк­лама билан ишлашига сабаб бўлганлиги туфайли ёғли, қовурилган, аччиқ таомлар, маринад ва соуслар истеъмолини кескин чеклаш;
  5. Дастурхон тузаганда таомларнинг ташқи кўриниши, ҳиди ва таъмига алоҳида ­эътибор бериш (чунки улар ҳазм шираси ажралиши ва таомларни яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради);
  6. Таркибида холестерин, организмга тез сингувчи углеводлар ва кўп миқдорда ош тузи сақловчи маҳсулотлар ва улардан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш;
  7. Рационга витаминлар, калий ва магний тузларига бой маҳсулотлар ҳамда ўсимлик ёғидан тайёрланган таомларни киритиш. Уларни тайёрлашда димланган, ёғсиз қўй, мол ва парранда гўштлари ҳамда балиқдан фойдаланиш;
  8. Сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотлардан тайёрланган таомлар ва салатларни кўпроқ истеъмол қилиш;
  9. Бир кунда 70–80 гр. атрофида ёғ истеъмол қилиш. Унинг 1/3 қисми ўсимлик­лар ёғи бўлиши керак. Тана вазни ортишига мойиллиги бўлган онахон ва отахонлар хамирли озиқ-овқатлар, ширинлик­лар, сметана, сариёғ каби маҳсулотлар истеъмолини кескин чегаралашлари шарт;
  10. Сутли маҳсулотлар – ёғсиз пиш­лоқ, творог ва улардан тайёрланган таомлар, қатиқ ва ацидофилин истеъмолини кўпайтириш;
  11. Ичиш учун аччиқ қилиб дамланмаган чой, шу жумладан, сутли, мева ва сабзавот шарбатларидан фойдаланиш;

Хулоса қилиб айтганда, қарилик – бу қонуний биологик жараён ҳисобланиб, уни соғлом турмуш тарзига амал қилиш, рационал овқатланиш, чекиш ва бошқа зарарли одатлардан воз кечиш орқали секинлаштириш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати

Яна ўқинг:  Она сути таркибидаги қанд моддаси бактерияларни ўлдиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: