Ёнғоқ пўсти фойдалими?

Турли дардларга даво бўлган ёнғоқ дарахт тиббиётда «сеҳрли дорихона»га ўхшатилади. Буюк аллома Абу Али ибн Синонинг ёзишича, қобиғининг шираси ва унинг қуюлтирилган ҳолати томоқ оғриғини қайтаради ва йўталга малҳам бўлади. Ёнғоқ пўсти ичдан қон кетишини даволашда наф беради. Бунинг учун 50 грамм ёнғоқ пўстини бир литр сувда қайнатиб, ҳуқна қилинади. Аъзои танада оғриқ пайдо бўлса, ёнғоқ пўстини туйиб оғриётган жойга суркалса, дарддан фориғ бўлади.

Кўм-кўк пўсти тишларга суртилса, тиш милкларини мустаҳкамлайди. Асал ёки узум шираси билан қўшиб таёрланган кўк пўс­тининг қиёми дифтерия, томоқ оғриғи, тиш милкларидан қон оқиши ва тишнинг қимирлаб қолишини тўхтатади, ичидаги кирларини ташқарига чиқаради. Тоза пўсти хина билан қўшиб, бошга суртилса, бош оғриғини ва бурундан сув оқишини тўхтатади. Агар бод ва бўғим оғриғида боғланса, ем бўлади.

Халқ табобатида ёнғоқ пўстининг талқонига канакунжут мойи қўшиб таёрланган дори билан кўкрак оғриғи, жигар, ўпка касалликлари даволанган. Пўсти йод, алколоид моддаларига ҳам бой бўлганлигидан бўқоқ, томоқ оғриғи, нафас қисиш хасталикларига даво бўлади. Яшил пўстлоқ оёқ-қўлга оз-оздан бир неча марта суртилса ёки обзан (ванна) қилинса, бадбўй терлаш барҳам топади.
Бундан ташқари, ёнғоқ пўстининг дамлама ва қайнатмаси гижжаларни туширишда қўлланилади. Ёнғоқ ғўраси таркибидаги моддалар миқдори дармондорига бой, лимон, апельсин, мандарин ва смородинадан қирқ марта устун туради.

Айниқса, ёнғоқ пўсти «С» дармондорисига жуда бой. Унинг ғўрасидан таёрланган мураб­бо истеъмол қилинганда уйқу қочиши, қон қуйилиши, бош оғриғи, тинка-мадор қуриши, кўз тиниши, қулоқ шанғиллаши, милк, тил, танглай, томоқ, асаб, тери, меъда хасталиклари ҳамда айрим яра, суяк, бавосил касалликларига даво бўлади.

Ёнғоқ ғўраси истеъмол қилинса, сил, бўғма, сариқ каби касалликларнинг олди олинади. Бош айланиб, кўз хиралашганда ёнғоқ ғўрасидан тайёрланган қиёмдаги ёнғоқдан кунига бир донадан истеъмол қилиш керак.

М.ҚОДИРОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Спортда ва ҳаётда тўғри нафас олиш қоидаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: