Шукроналик шукуҳи

Болалик умрнинг энг ширин, мавжли ва бетакрор онлари ҳисобланади. У дамларни ёдга олган ҳар қандай кишининг қалби беихтиёр тўлқинланиб, юраги энтикади. Ўша бетакрор даврга қайтгинг келади, гўё…

Мен 90 ёшга кирган бўлсамда, ҳамон ўша беғубор болалигимни эслаб, қалбим ларзага келади. Ўша пайтлар ҳаётимиз қанчадан-қанча қийинчиликлар, меҳнат ва машаққатлар, оғир ва суронли ташвишлар билан ўтганини, бугунги дориломон замонларга етиш учун ҳаётнинг бешафқат синовларини бошимиздан ўтказганимиз ҳақиқат. У оғир кунларни биздан кейинги авлодлар асло кўрмасинлар.

Агар инсон иродали, Ватани, оиласи, халқига садоқатли, меҳр-оқибатли бўлса, албатта, бир куни яхши кунларга, фаровон ва обод турмушга эришади. Шукрки, мен ана шундай қийинчиликлардан ўтиб шундай дориломон кунларни кўрдим. Буларнинг барчаси, аввало, халқпарвар Юртбошимизнинг мамлакат ободлиги, тинчлиги ва элнинг осойишталиги, келажак авлоднинг баркамол вояга етиши йўлидаги фидойилиги туфайлидир. Келаётган 2014 йил Соғлом бола йили деб эълон қилинди. Қайси давлатда болаларга бизнинг юртимиздаги каби эътибор берилади, имкониятлар яратилади?!

Турмуш ўртоғим Саъдулла Нурхўжаев (Аллоҳ раҳматига олсин) билан 65 йил тотувликда умргузаронлик қилдик. 4 нафар фарзандим, 15 нафар набирам, 35 нафар чевара ва 7 нафар шириндан-шакар эварам бор. Уларнинг камоли, бахт-иқболини, дийдори ва фаровон ҳаётини кўришдан ортиқ бахт бўладими?!

Энг қувонарлиси, мустақилликка эришгач ўз она тилимизга, эркимизга эга бўлдик. Юртбошимиз томонидан инсонийликни, яхшиликни тарғиб этувчи удумларимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий обидаларимиз, азиз авлиёлар қадамжолари қайта тикланди. Мамлакатимизда улкан бинолар, баланд иморатлар қад кўтарди.

Маҳаллаларнинг обод бўлганини, кишиларнинг бир тан, бир жон бўлиб ободонлаштириш ва яратувчанликка ҳисса қўшаётгани дилни қувонтиради. Ҳукуматимиз ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотганлар моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаётганини эшитиб, кўриб шундай муқаддас Ватанимиз борлигига, осмонимиз тинч, турмушимиз фаровон, дастурхонимиз тўкинлигига шукроналар келтираман.

Ёқутхон момонинг дил сўзларини Барно АҲМЕДОВА ёзиб олди.

Яна ўқинг:  Ustozlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: