Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

Инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш – мамлакатимиз Конституциясининг бош мақсади, асосий тамойилларидандир. Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, барча жабҳаларни демократик янгилаш, босқичма-босқич ва изчил ислоҳ этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар самарасида бу эзгу ниятлар рўёбга чиқмоқда.

Йигирма икки йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришилган ютуқлар, халқимиз ҳаёти, онгу тафаккурида юз берган ўзгаришлар ана шундан ёрқин далолатдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига инсон ҳуқуқлари ғояси чуқур сингдирилган.

Давлатимизнинг инсон ҳуқуқларига бўлган муносабатининг конституциявий кафолати сифатида 13-моддада “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”, деган қоида мустаҳкамланган.

Мамлакатимиз Конституцияси бир томондан адолат, бағрикенглик, тўғрисўзлик каби қадриятларни ўзида акс эттирса, иккинчи томондан, унда халқаро меъёрлар, умуминсоний қадриятлар уйғунлаштирилганлиги, айниқса, диққатга сазовордир.

Бугунги кунга келиб, мамлакатимиз юқоридаги принципдан келиб чиққан ҳолда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган 190 дан ортиқ халқаро актлар: декларациялар, конвенциялар ҳамда пактларга аъзо бўлиб қўшилган.

Миллий Конституциямизнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шуки, у нафақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, балки, Ўзбекистонда яшовчи барча инсонларнинг муқаддас ва дахлсиз ҳуқуқларини кафолатлайди.

Инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва эркинликларини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Минтақавий вакилликлари институтининг ҳам ўз ўрни мавжуд.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар минтақавий вакиллиги мана қарийб ўн йилдирки, самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Минтақавий вакилни жойлардаги фаолиятини ташкил этишда унга жамоатчилик асосида ишлайдиган эксперт гуруҳи яқинда ёрдам бермоқда. Унинг таркибига жамоат ташкилотлари вакиллари билан бир қаторда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларининг киритилганлиги фуқаролар мурожаатини кўриб чиқиб амалий ёрдам кўрсатишда қўл келмоқда. Бу ўз навбатида иккала орган ўртасида ҳамкорликни амалга оширишга самарали хизмат қилмоқда. Зеро, фуқаролар мурожаатини ўз жойида атрофлича текшириб холисона қарор қабул қилишда маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилса, фуқароларнинг иккинчи марта юқори органларга, яъни такрорий мурожаат қилишининг олди олинади ҳамда мурожаат қилган фуқарода шу жамиятдан розилик, мамнунлик ҳисси кучаяди.

Яна ўқинг:  Оловранг товуқ йили бизга нималарни ваъда қилмоқда?!

Шунингдек, фуқаролар мурожаатларининг аксариятида кўтарилаётган мунозарали муаммо ва масалалар минтақавий вакиллик томонидан ишчи гуруҳлари тузилган ҳолда жойларга чиқиб ёки ишга алоқадор юридик шахсларни вакилликка таклиф этилган ҳолда муаммони ўрганиб, таҳлил қилиб, унинг натижалари асосида холис хулоса чиқариб, амалдаги қонунчилигимиз асосида тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар минтақавий вакиллигига Учтепа тумани Хондамир маҳалласи Дилкаш кўчаси 91-уйда яшовчи фуқаро Жалилов Абдуқаҳҳор нафақа пули кам берилаётганидан норозилик билдириб мурожаат қилди. Ариза минтақавий вакиллик ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб тегишли чоралар кўрилиши натижасида А.Жалиловнинг нафақа пули қайта кўриб чиқилиб, масала ижобий ҳал этилди.

Минтақавий вакилликнинг иш фаолиятидан бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Минтақавий вакилликнинг ходимлари ҳамда экспертлари 2013 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 15 дан ортиқ тадбирларда, жумладан, давра суҳбатлари ҳамда семинар-тренингларида фаол иштирок этдилар.

Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг ҳар бир бўлими ва моддалари мамлакатимиз аҳолиси ва ҳар бир фуқаросининг ҳаётида ҳамда иш фаолиятида дастуриламал ҳужжат бўлиб қолади.

Ш. МАМАНАБИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар минтақавий вакили эксперти, адвокат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: