Обод диёрнинг бахтиёр боласиман

Бугун юртимизда ёшларнинг таълим олиши, ўз иқтидорини тўла намоён этиши йўлида яратилган чексиз имкониятлар сабаб, жаҳон фан олимпиадаларида, спорт соҳаси бўйича халқаро мусобақаларда, мусиқа ва санъат йўналишидаги халқаро танловларда кўплаб тенгдошларим ғолибликни қўлга киритиб, жонажон Ватанимиз нуфузини оширмоқда. Бугун мамлакатимизнинг энг чекка қишлоқларида истиқомат қилаётган йигит-қизларнинг эришаётган муваффақиятларини дунё жамоатчилиги юксак эътироф билан тилга олмоқда. Замонавий таълим даргоҳлари, спорт иншоотлари, мусиқа ва санъат мактабларини кўриб, кўзинг қувнайди.

Президентимизнинг “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури” мен қатори кўплаб санъатсевар ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очди. Жумладан, мен таҳсил олаётган Иқтидорли болалар академик лицейида ҳам дастур асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таълим даргоҳидаги кўплаб тенгдошларим турли халқаро танловларда муносиб иштирок этиб, юртимиз довруғини дунёга ёймоқда.

Мен ҳам И.Бах, Л.Бетховен сингари моҳир композиторлар яратган куйларни моҳирона ижро этиб, ёш ижрочилар ўртасида бўлиб ўтган Италия, Франция, Германия каби давлатлардаги танловларда I, II– ўринларни қўлга киритдим. Бу мамлакатимизда биз ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етишимиз йўлида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар самарасидир.

Айни вақтда 2014 йили Германия ва Италия давлатларида бўлиб ўтадиган фортепиано бўйича ёш ижрочиларнинг халқаро танловида иштирок этиш учун таёргарлик кўраяпман.

Бугун биз ёшлар қанча излансак, интилсак шунча оз. Зеро, бизга чексиз имкониятлар яратиб, юксак ишонч билдираётган Юртбошимиз, халқимизнинг ишончини оқлаш шарафли бурчимиздир.

Тоҳиржон АСҚАРОВ,

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи ўқувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби

Яна ўқинг:  Ватан хизматига камарбаста

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: