МТМда БАЙРАМ ШОДИЁНАСИ

Яшнаобод туманидаги 531-сонли мактабгача таълим муассасасида ташкиллаштирилган байрам кечаси ҳақиқий шодиёнага айланди.

Мазкур байрамда ҳар бир гуруҳ кичкинтойлари ўзига хос чиқишлари билан иштирок этди. Айниқса, тарбиячи Шаҳло Эркабоева гуруҳидаги болажонларнинг ажойиб чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Унда болажонлар тарбиячилари билан эртак қаҳрамонлари сиймосида турли саҳна кўринишларини намойиш этишди. Биргаликда ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар орқали болажонлар она Ватанга муҳаббат, дўстлик, эзгуликни куйлашди.

– Болалик оламида ўтган ҳар бир хурсандчилик гўдакнинг қалбида бир умрга муҳрланиб қолади, – дейди муассаса мудираси Фарида Жўраева. – Шунинг учун муассасамизда фаолият олиб бораётган тарбиячилар болажонлар билан ҳар бир байрамга алоҳида тайёргарлик кўришади.

Муассасада ўтказилган байрам кечаси кўтаринки руҳда ўтказилиб, болажонлар тарбиячилари билан биргаликда куй-қўшиқлар ижро этиб, байрам кечасида йиғилганларга яхши кайфият улашди.

Маърифат ТОЛИПОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Мусаффо ғоялар билан улғайган навқирон авлод

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: