Спорт иншоотлари: соғлом турмуш кафолати

Мамлакатимизнинг чекка ва олис туманларида замонавий спорт мажмуалари, стадионлар, спортга ихтисослашган мактабларни қуриш, мавжудларини эса жоирй ва тўлиқ таъмирлаш, уларни спорт анжомлари билан тўлиқ таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ўз самарасини бераётир.

Бир пайтлар мактабларда ҳатто жисмоний тарбия дарсларини ўтиш учун ҳам жиҳозлар етишмасди. Бугун юртимиздаги замонавий болалар спорти мажмуалари, умумтаълим мактаблари негизида барпо этилган муҳташам спорт заллари барча зарур спорт инвентарлари билан таъминланмоқда.

Ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга кенг жалб этишда спорт иншоотларида яратилаётган шароитлар билан бирга, турли тадбирлар, мусобақалар ҳам муҳим ўрин тутади.

“Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳар филиали томонидан турли ташкилотлар билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари дастури асосида туман ва шаҳар мусобақалари, оилавий жамоалар ўртасида “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи”, ўқувчи-қизлар ўртасида “Баҳор маликалари”, “Ғунча” сингари тўрт юздан зиёд спорт мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақаларда 240 минг нафардан зиёд ўғил-қиз иштирок этди.

Амалга оширилган бундай изчил ишлар туфайли спорт билан шуғулланаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб, улар эришаётган ютуқлар салмоғи муттасил ортмоқда.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан “Республикамиздаги спорт иншоотлари ва таълим масканларини спорт анжомлари билан таъминлаш борасидаги олиб борилаётган ишлар: муаммо ва ечим” мавзуида бўлиб ўтган матбуот анжуманда шулар ҳақида фикр юритилди.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Яна ўқинг:  Ёшлар манфаати қонун билан ҳимояланган

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: