«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Андижон вилояти ҳудудий ТИП бригадаси ва вилоят ўсмирлар поликлиникаси тиббиёт ходимлари билан биргаликда Андижон шаҳрида жойлашган Н-ҳарбий қисм ҳарбийлари ва ­оила аъзоларидан 101 нафарини манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали Сирдарё вилояти Сирдарё тумани «Ифтихор» МФЙда ва Янгиер шаҳрида жойлашган Н-ҳарбий қисмда тиббий кўрик ташкил этди. Аҳоли ва хизмат килаётган ҳарбийлар оила ­аъзоларидан 304 нафар киши бундай имкониятдан фойдаланди. 87 нафар нафар эҳтиёжманд аҳоли вакилларига дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари Арнасой туманидаги Чўлқувар, Дўстлик, Гулбаҳор каби маҳаллалардан 476 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказди. 346 нафар эҳтиёжманд аҳоли вакилларига хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Ётиб қолган ногиронлар, беморлардан манзилли хабар олинди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали ходимлари Кармана туманидаги «Дўстлик» МФЙ Мевазор, Ибн Сино, Нодирабегим кўчаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 96 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказиб, 28 нафарига дори-дармон воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамини бепул етказиб берди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти ҳудудий филиали ходимлари Фарғона шаҳридаги 1ва 2-оилавий поликлиникалар, «8 март» ва «Шаршара» МФЙларда бўлиб, ҳудудда яшовчи аҳоли вакилларидан 396 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказишди. 120 нафар киши УЗД, 36 нафар киши ЭКГ қилинди. Дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Хоразм вилояти ҳудудий филиали Урганч шаҳар «Машал» МФЙда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирони, кекса онахон, отахонлари бор оилалардан 108 нафар кишига тиббий кўрик ташкил этди. Мурувват ёрдами сифатида 45 нафар кишига дори-дармонлар тарқатилди. Коронавирус эпидемия­си, вирусдан ҳимояланишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, соғлом турмуш тарзи тўғрисида маърузалар ўқилди.

Яна ўқинг:  Семинар ОИВ ва ОИТСга бағишланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: