ЮКСАЛИШ ПИЛЛАПОЯЛАРИДА

Юртбошимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракат ва ислоҳотларнинг пировард мақсади соғлом авлодни вояга етказишдир. Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ ёшлар тарбияси, уларнинг баркамол бўлиб улғайиши давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларни соғлом турмуш тарзи билан ошно қилиш мақсадида “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилди. Айниқса, қишлоқ жойларда жажжи авлодни спорт турларига жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини унумли ташкиллаштиришга кенг эътибор берила бошланди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, ёш спортчиларимизнинг халқаро спорт мусобақаларида қўлга киритаётган ютуқлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу эса республикамиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим бир босқич вазифасини ўтаётир. Ўқувчи-ёшлар ўртасида ташкил этилган “Умид ниҳоллари”, лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Баркамол авлод” спорт мусобақалари, олий ўқув юрти талабалари иштирокидаги “Универсиада” спорт ўйинларини ўз ичига олган уч босқичдан иборат яхлит тизимнинг амалга оширилиши ана шу йўлда қилинаётган ишларнинг ёрқин исботидир. Бу каби спорт мусобақалари униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизни Ватанни ҳимоя қилишга, уни улуғлашга ва халқаро майдонларда юртимиз нуфузини оширишга хизмат қилади, албатта.

Ҳар бир инсон Ватан бағридаги кичик Ватан бўлган оилада камол топади. Турмуш ободлиги, аввало, оиладан бошланади. “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг ҳар бир бандида кундалик ҳаётимиз учун ниҳоятда аҳамиятли масалаларга эътибор қаратилган. Бу каби ўзгариш ва янгиликлар мамлакатимиз иқтисодиётининг янада ривожланишига, аҳолининг турмуши янада фаровон бўлишига, сизу бизнинг тўкин, бахтли ҳаёт кечиришимизга, рўзғоримиз бут, она юртимиз янада гуллаб-яшнашига, энг муҳими болаларимиз соғлом ва баркамол улғайишига хизмат қилади.

Айниқса, ёшларнинг келажакка ишонч билан қараши, барча эзгу орзу-истаклари рўёбга чиқиши учун зарур имкониятлар яратилишига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётгани Ватан тақдирига масъуллик ҳиссини янада оширади, дилимиздаги ватанпарварлик бурчини янада чуқурроқ ҳис этишга ундайди. Миллий қадриятларимизнинг узоқ асрларга бориб тақаладиган чуқур илдизларидан, асрий миллий анъаналаримиздан, аждодлар меросидан ибрат олиб яшаш эса, ҳар биримиз учун энг тўғри йўлдир.

Гулбаҳор ОРТИҚХЎЖАЕВА,

ЎзМТДП Олмазор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” етакчиси

Яна ўқинг:  Маҳорат дарси: у ёшларни ғалабалар сари ундайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: