ПИЁЗ ПЎЧОҒИ ПРОСТАТИТГА ДАВОМИ?
Кореяликлар пиёз пўчоғининг простатитга даво эканлигини исботлаганлар.
Бунинг учун ярим стакан пиёз пўчоғи совуқ сувда ювилади. Сўнг қайноқ сувга солиб 4-5 дақиқа паст оловга қайнатилади. Сўнг у бир соат чамаси тиндирилиб, сўнг докадан сиздириб олинади.
Қизғиш кўриниш олган қайнатма бир ой давомида ярим пиёладан уч маҳал ичиб турилганда простатит барҳам топади.
Бундан ташқари, пиёз пўчоғи қайнатмаси ичиб турилганда буйрак фаолиятини яхшилайди, организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариб юборади, пешоб йўлларидаги қумларни ҳам ҳайдаш хусусиятига эга.
М.АҲМЕДОВА тайёрлади.