АРИ чаққанда…

Ёзнинг иссиқ кунларида турли ҳашаротларнинг, шу жумладан, ариларнинг ҳам фаол ҳаёти бошланади. Асалари бўлсин ёки турли заҳарли арилар, улар бир сония ҳам тинмасдан учиб юради.

Шунинг учун ҳам ёзнинг иссиқ кунлари одамларни аксарият ҳолларда болаларни ҳам ари чақиб олиш ҳоллари кўп учрайди. Дарҳақиқат, бундай вазиятларга инсон кўп рўпара келади.

Турли вазиятларда одамни ва кўпинча болаларни битта ёки бир нечта ари чақиб олади. Аслида арилар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида чақишади. Ҳатто, баъзи арилар ниш урганидан кейин ўлади. Арилар ҳаёт учун муҳим вазифаларни бажарувчи қон томирларга ва асабга яқин жойдан чақса унинг таъсири юқори ва хавфли бўлади.

Одатда арилар одамларни очиқ жойларини чақади. Жумладан, қўлларини, юзларини, бўйин соҳасини баъзан эса оёқдан чақади. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, фавқулодда болаларнинг лабларидан ҳатто, тилларидан ари чақиб олган ҳолати ҳам кузатилади.

Ари найзасининг остида заҳарли бези бўлади. Ҳашарот чаққанда заҳари таъсирида шу жой қаттиқ ачишиб оғрийди. Оғриқ бир сонияда атроф тўқималарга тарқалиб кетади. Кейинчалик шу жойда шиш, қизариш юзага келади. Баъзан эшакемсимон шишли тошма пайдо бўлади ва қаттиқ қичишади. Чақилган жой кўз атрофида бўлса, боланинг юзлари шишиб, қовоқлари осилиб қолади. Худди шунга ўхшаб лаблар атрофи ёки қулоқлар терисида ҳам чақилса худди шундай ҳолатлар кузатилади.

Агар арилар боланинг бошидан чақса, нафас олиши тезлашади, томир уриши бир дақиқада 150-180 мартагача уради. Айниқса, ўпкада шиш пайдо бўлиши оғир ҳолатларга олиб келиши мумкин. Бундай вазият кўпинча арининг заҳари таъсирига сезувчан болаларда ёки улар ўйнаб юрганларида фавқулодда бир нечта ёввойи катта (қовоқари, аммофила ариси) чаққанида юз беради.

Хўш, арилар чаққанида нима қилиш керак ёки қандай биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозим?

Биринчидан, ари чаққан тери соҳасидан тезлик билан унинг қолиб кетган нишини олиш зарур. Шу жойни икки бармоқ оралиғига олиб сиқиб ташланг. Ҳеч иккиланмасдан зарарланган соҳани сўриб тупуринг.

Иккинчидан, зарарланган соҳага новшадил спирти ёки этил спирти билан ҳўлланган дока босинг.

Учинчидан, оғриқ кучайса ари чаққан соҳага намакобга ҳўлланган дока босинг. Шундай қилсангиз шиш унчалик катта бўлмайди.

Яна ўқинг:  Болалар тагликлари фарзанд учун фойдалими ёки...

Тўртинчидан, агар қўл остингизда юқорида тилга олинган дори воситалари бўлмаса шу жойларни ҳўллаш керак ёки лой босиш керак.

Унутманг! Ари чақишига беэътибор бўлманг. Ҳаётда ари чаққанлиги сабабли ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

Бир пайтда бир нечта ари чақса беморга аспирин берган маъқул. Унга кўп суюқлик ичириш керак ва оқибатда бемор кўп терлайди танадан ари заҳри тер ва пешоб билан чиқиб кетади. Ариларнинг инига тўғри келиб қолса кўпчилик бақириб боши оққан томонга қочади. Натижада йиқилиб жароҳат олади. Ер бағридаги ёки ўсимликлар танасидаги ари инини босиб олдингиз дейлик, бундай вазиятда дарахтлар орасига кириб кетиш ёки сув бўлса унга шўнғиш керак. Имкон бўлмаса устингизга мато ёпиниб четга чиқинг.

Кенг табиат бағрида ёш болаларнинг жарлар оралиғида ёки тепаликлар, эски чириган дарахтлар устига ўйнашига йўл қўйманг. Катталар ҳам яланг бош, яланг оёқ ёки енгил-елпи кийиниб бу жойларда юрмаслиги лозим. Сиз яшаётган хонадонда ёки дала ҳовлига арилар ин солган бўлса ёки уларнинг чақиб олиш хавфи ошса ҳашарот инини саҳарда қайноқ сув қуйиб, бузиб ташланг. Лекин уларнинг инларини тутун ёки олов билан бузишни хаёлингизга келтирманг.

Диққат!

Ари чаққан одамга биринчи ёрдам кўрсатилгач, имкон бўлса зудлик билан шифокорга ҳам мурожаат этинг.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: