Содиқ дўст, яқин ҳамроҳ

Жорий йилнинг 20-22 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон матбуоти” III Миллий кўргазмаси ўтказилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Тадбирлар доирасида “Жамиятнинг маънавий-маърифий тараққиётида китобнинг ўрни” мавзуида илмий-амалий семинар ҳам ташкил этилди.

Унда ноширларимиз томонидан 200дан зиёд янги номдаги китоблар тақдимоти ҳамда адиб ва шоирлар билан учрашувлар ўтказилди.

Илмий-амалий семинардан кўзланган мақсад Президентимиз томонидан ўзбек тили ва адабиётини ривожлантириш орқали халқ маънавиятини юксалтириш, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини шакллантриш, ёзувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, Ўзбекистонни бой миллий адабиёти орқали дунёга тараннум этиш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашдан иборатдир.

Мазкур илмий-амалий семинарда соҳанинг етук мутахассислари, шоирлар, ёзувчилар, олимлар ва ноширлар “Ахборот-кутубхона соҳасига доир қонунчилик базасини янада такомиллаштириш масалалари”, “Китобхонлик – маънавий юксалишнинг муҳим мезони”, “Ёшларда китоб мутолааси маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари”, Ўзбекистонда электрон китоблар бозори истиқболлари” каби долзарб мавзулардаги маърузалар билан иштирок этишди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: