Терапевтик касалликларнинг долзарб муаммолари

Пойтахтимизда 26-27 ноябрь кунлари Ўзбекистон терапевтларининг VI съезди бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази ОАЖ ва “Ўзбекистон терапевталар ассоциацияси” ҳамкорлигида ўтказилган ушбу съезд “Терапевтик касалликларнинг долзарб муаммолари”га бағишланади.

Икки кун давом этган бу анжуман Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт марказининг мажлислар залида ўтказилди.

Нуфузли тадбирда МДҲ давлатлари ҳамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан таниқли олимлар, мутахассис-шифокорлар иштирок этишди. Съездда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: яъни, терапевтик касалликларда фундаментал изланишлар, ички аъзолар касалликлари диагностикаси ва янги технологиялар, терапияда шошилинч ҳолатларни олдини олиш ва даволашда янги технологияларнинг қўлланиши, умумий амалиёт шифокори фаолиятида терапевтик касалликлар, ушбу соҳада замонавий диагностик ва даволаш стандартларини амалиётга татбиқ этиш. Келажакда терапия соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва нуфузли анжуманларда ёш мутахассислар иштирокини кўпайтириш, бу йўналишда ташхис қўйиш ва даволашни жаҳон андозалари даражасида юксалтиришга катта эътибор қаратиш ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, съезд якунида ички аъзолар касаликларига ташхис қўйиш ва даволаш дастурлари бўйича халқаро тавсияларни ишлаб чиқиш ва жаҳон тиббиётида татбиқ этиш режалаштирилган.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Бўлажак табиблар диплом олди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: