Соғлом турмуш тарафдоримиз

1 декабрь – халқаро ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан республикамизнинг турли жойларида тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган. Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган Банк коллежида ўтказилган тадбир ҳам ана шундай хайрли ишларнинг узвий давомидир.

“Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз” шиори остида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, ўқувчи ёшларга ОИТС ва ОИВ хусусида кенгроқ тушунтириш ишлари олиб бордилар ҳамда уларга репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш масалаларига оид маълумотлар бериб ўтишди. “Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари”, “Мустаҳкам оила – тинчлик пойдевори”, “Никоҳ тузиш тартиби ва мажбуриятлари”, “Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва уларнинг вазифалари” каби бир қатор мавзуларда ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида репродуктив саломатликни кенг тарғиб этиш мақсадида туманнинг 28– умумтаълим мактаби ҳамда 106-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатида ҳам ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказилди.

М.ТОЛИПОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  2019 йилда соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: