Комилликка 7 йўл

Дунёқарашни кенгайтиради. Китоб – турли-туман билимлар конидир. У орқали биз дунё, одамлар ҳамда воқеликни яхшироқ тушуна бошлаймиз. Тарих ва фантастика, дедиктив ҳамда юмористик ҳикоялар инсон ўз-ўзини англаши ва маънавий юксалишида фойдали ҳисобланади.

Тасаввурни бойитади. Айнан китоб бизга авваллари хаёлимизга ҳам келмаган нарсалар ҳақида фикр қилишни ўргатади.

Ўзаро мулоқот ўрнатишга ёрдам беради. Доимий мутолаа қиладиган одам фақат билимга эмас, балки ўзига хос сўзлаш, фикрларини ёрқин ифодалаш тажрибасига ҳам эга бўлади. Китоб ўқиган одам яхши суҳбатдошдир.

Хотирани кучайтиради. Асардаги очувчи калит фикрларни излаш ёки китобдаги сюжет чизиқларининг сертармоқлиги ўқувчи хотирасининг яхшиланишига ёрдам беради.

Ёшартиради. Аллақачон ўз исботини топганки, тана навқиронлиги мия навқиронлиги билан чамбарчас боғлиқ. Биз мутолаа жараёнида миямизни фаол тарзда ишлатамиз ва ривожлантирамиз. Натижада, бу ҳараккатларимиз организмга ижобий таъсир этади.

Диққатни жамлашга ўргатади. Ўқиш жараёнида биз бутун диққатимизни асарга, унинг мазмунига қаратамиз. Бугунги кунда кўп одамлар диққатни жамлай олмасликдан азият чекмоқда. Мутолаа эса бу муаммонинг энг арзон ва фойдали ечимидир.

Яхши дам гаровидир. Бугунги замон кишисининг мияси ишдан кейин ўз уйида дам олаётган пайтда ҳам руҳий безовталикдан тўла қутула олмайди. Бундай вазиятда эса кўнгил хотиржамлигига эришишнинг энг осон усули – китоб мутолаа қилишдир.

Зуҳра ЭРГАШЕВА

Яна ўқинг:  Қатралар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: