«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Қорақалпоғистон Респуб­ликаси ҳудудий филиали ходимлари Нукус тумани Айдосбий, Кумайкус, Бердах кўчаларидаги 47 нафар болаликдан ногирон, ёши улуғ отахон-онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олишди. Уларга керакли дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий фи- лиали ходимлари Пахтаобод туманидаги «Тошкўрғон» МФЙ аҳолисининг 110 нафар кам таъминланган, якка ёлғиз отахон ва онахонларни, аёллар ҳамда болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори­дормонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.

***

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Хоразм вилояти ҳудудий филиали ходимлари Хонқа тумани Пахтакор, Обод маҳаллаларида кам таъминланган оилалар вакилларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Уларга дори­дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали ходимлари Тиббиёт ходимлари куни арафасида Кармана тумани ва Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи 25 нафар фахрий тиббиёт ходимлари ҳолидан хабар олиб, касб байрами билан табриклашди. Уларга дори-дармон воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Гулистон шаҳар «Юксалиш» маҳалласида истиқомат қилувчи 50 нафар кам таъминланган, ногирон ва кўп болали оила вакиллари ҳолидан хабар олишди. Уларга дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Ўрта Чирчиқ туманининг чекка ҳудуди ҳисоб­ланган Бешбой махалласининг Таянч кўчасида истиқомат килувчи 61 нафар кам таъминланган, ногирони бор оилаларни тиббий кўрикдан ўтказишди. УТТ текширувидан ўтказиб, уларга дори-дармонлар тарқатишди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди мутахассислари томонидан Тошкент шаҳар Учтепа тумани Дегрез маҳалласида 50 нафар кишига хайрия дорилари тарқатилди.

Яна ўқинг:  Президент мажлис ўтказди: таълим ва ислоҳот

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: