ННТ фаолияти: самарали ҳамкорлик

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ахборот-ташкилий фаолиятини яхшилашга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар режаси доирасида “Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари Миллий Форумининг Тошкент шаҳар минтақавий босқичи” бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда самарали ҳамкорлик шакллари ва механизмларини янада кенгайтириш юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан конструктив муносабатлар “майдончаси”ни вужудга келтириш ҳамда бу соҳада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолашдан иборат бўлди.

Форум доирасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ННТлар фаолиятининг самарадорлиги ва фаоллигини ошириш масаласига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгилаб берилган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, табиатни муҳофаза қилиш ва Давлат солиқ қўмиталарининг ҳудудий бошқармалари фаолияти юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида ННТларни рўйхатдан ўтишида адлия бошқармалари томонидан ҳужжатларни камайтириш, ўз ташаббуси билан очилган ННТлар билан давлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, шунингдек, маҳалла аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ижтимоий ҳамкор ташкилотлари билан биргаликдаги иш фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар кўриб чиқилди.

Анжуман давомида ННТларининг лойиҳа ва ютуқлари ҳақидаги кўргазмалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Хусусан, жойларда ижтимоий шериклик тамойилларини қарор топтириш ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТлар вакилларининг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, муҳим ва долзарб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ҳамда мониторинг қилиш ишларига уларни жалб этиш орқали ижтимоий тусдаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Форум жараёнида нафақат ННТлар ва давлат органлари ўртасида 60дан ортиқ ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Яна ўқинг:  Болалар манфаати – доимий ҳимояда

Наврўз НОРБОБОЕВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: