Пигмалион қонуни: бола тарбиясида муҳимдир

Фарзанд дунёга келди. Ота-онанинг қувончи чексиз. Орзу-умидлари, бахтли ҳаётининг рўёби бу. Уни ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улғайишини улар чин дилдан истамоқда. Боланинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишида энг асосий эътибор унинг саломатлигига қаратилади.

Ота-оналар гўдакни доимий равишда шифокор назоратидан ўтказиб туриши, эмлашларни ўз вақтида олишига эътибор бериши зарур. Болажонни тартиб билан ўз вақтида овқатлантириш, тоза ҳавода сайр қилдириш ва у бироз улғайгач, спорт билан шуғуллантириш фарзандингизнинг жисмонан соғлом, бўйи баланд ва кўркам бўлишининг бош омилидир. Агар фарзанд тўйиб овқатланмаса, оғир меҳнат билан эрта шуғулланса, тез-тез касал бўлса, ривожланишдан орқада қолиши мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Демак, бўйи расо ўғил-қизнинг тарбияли, кўзни қувнатадиган, бекаму-кўст бўлиши учун, танага тартибли овқат керак бўлганидек, унинг руҳиятига ҳам тўғри ёндошув лозим. Руҳиятни тарбиялаб, уни шакллантирувчилар ота-она, атроф-муҳит, устозлар ишлаб чиқилган ва ҳоказо.

Ернинг тортишиш қонуни каби психологияда ҳам қонуниятлар мавжуд. Энг машҳур ва дунёни лол қолдирган қонуниятлардан бири “Пигмалион қонуни”нинг инсон тарбиясида тўғри ишлатилиши хақида маълумот бермоқчиман. Бу қонун жуда кўп тажрибалар орқали кашф қилинган. Мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган тажриба бола тарбияси учун муҳимдир. Унинг қоидаси қуйидагича: “бир синф ўқувчилар текширилиб, қобилияти устун болалар саралаб олинади ва бир синфга йиғиб алоҳида мукаммал режа билан ўқитилади”.

Ўқувчилар орасидан қолоқ, яхши ва аълочи, дея баҳоланган болалар ажратиб олинади ва бир гуруҳ тузилади. Шунда “қолоқ” деб топилган ўқувчининг ўзи, ота-онаси ва ўқитувчиси, “ахир бу қолоқку”, деб қаршилик қилишади. Шунда бу тажрибани ўтказаётган психологлар, биз текшириб кўрдик, аслида бу боланинг имконияти аълочилардан ҳам устун деб ўз қарорини ҳимоя қиладилар. Болалар ўқий бошлайди. Тажриба натижаси барчани лол қолдиради. Қолоқ номини олган бола ҳам, ўртача қобилиятли ва аълочи ҳам бир хил ўқувчига айланишади. Бу қонун қуйидагича таърифланади: Инсонлар ўзидан нима кутаётганлигига қараб ҳаракат қилишади. Мисол ўрнида: фарзанд мактабдан келганида менинг аълочи ўғлим келди, деб кутиб олсангиз, ўғил икки олганлигини айтса, “Сен иккига лойиқ эмассан”, деб тарбия қилинг. Баъзи ота-оналарга ўхшаб, “яна икки олдингми, сен одам бўлмайсан, икки ҳам оласанми?!”, деманг. Шунинг учун психологлар “Фарзандингизни эмас, ўзингизни тарбияланг, болангиз барибир ўзингизга ўхшайди”, дейишади. Боладаги камчиликлар, тарбиясидаги бузилишлар биз катталарнинг “маҳорати” эканини тан олинг.

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2013-46)

Зебинисо АҲМЕДОВА,

Психолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: